Қайднома

Қидирув

Бу қанақаси, «Тоттенхэм»?

Бу қанақаси, «Тоттенхэм»?

  02.10.2019 06:42
  0
  358
Бу қанақаси, «Тоттенхэм»?

ЕЧЛнинг амалдаги финалчиси «Тоттенхэм» Англия Лига кубогида тўртинчи дивизион вакили - «Колчестер»га бас келолмади. Ваҳоланки, аргентиналик Маурисио Почеттино 1|16 финал раундидан ўрин олган бу баҳсда Деле Алли, Лукас Моура, Виктор Ваньяма, Эрик Дайер каби етакчи футболчиларни бошланғич таркибда майдонга туширди. Қолаверса, «шпорлар» тўп назорати бўйича катта устунликка эришишди (75 фоиз). Бироқ 0:0 ҳисоби финал ҳуштаги янграшига қадар ўзгармай қолди. Ҳаттоки, Кристиан Эриксен, Сон Хюн Мин ва Эрик Ламеланинг захирадан сафга қўшилишлари ҳам наф бергани йўқ. Пенальтилар сериясида эса «Колчестер» вакиллари аниқроқ зарба йўллашди. Хуллас, Кристиан Эриксен ва Лукас Моура 11 метрли жарима зарбасидан фойдаланолмадилар ва Почеттино жамоаси турнирдан чиқиб кетди...

Диққатни тортадиган томони, «Тоттенхэм» ўтган йили бирор трансферга қўл урмаган бўлсада, ЧЛ финалига чиққанди. Ёзда эса Почеттино таркибни Танги Ндомбеле, Жованни Ло Чельсо ва Райан Сессеньон ҳисобига кучайтирди. Жамоадан эса биргина қанот ҳимоячиси Киран Триппьер кетди («Атлетико»га).  Лекин Лондон клуби ҳозирча асло ўзига ўхшаётгани йўқ.

«Тоттенхэм»нинг жорий мавсумдаги барча ўйинлари

«Тоттенхэм» - «Астон Вилла» - 3:1 (жамоа 73-дақиқага қадар ҳисобда ортда қолди)

«Манчестер Сити» - «Тоттенхэм» - 2:2 («шпорлар» фақат VAR аралашуви туфайли мағлубиятдан қутулиб қолишди)

«Тоттенхэм» - «Ньюкасл» - 0:1 («Ньюкасл» ҳозирча бошқа ҳеч қайси клубни енголмади)

«Арсенал» - «Тоттенхэм» - 2:2 («шпорлар» 2та гол устунлигини сақлаб қололмадилар)

«Тоттенхэм» - «Кристал Пэлас» - 4:0 (жамоа учун муаммосиз якунланган ягона ўйин)

«Олимпиакос» - «Тоттенхэм» - 2:2 (2та гол устунлиги яна йўққа чиқарилди)

«Лестер» - «Тоттенхэм» - 2:1 (Гарри Кейн ноодатий гол урди, аммо яна мағлубият)

«Колчестер» - «Тоттенхэм» - 0:0, пен. - 4:3 (изоҳ ортиқча)

«Тоттенхэм» - «Саутгемптон» - 2:1 (мураккаб ўйин, қийин ғалаба)

Тоттенхэм Англия – Бавария Германия 2:7 (1:2, 1:5) (шармандали мағлубият)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz