Қайднома

Қидирув

6 октябрь куни МТЖ ва ОТЖ ўзаро ўртоқлик ўйинини ўтказишади

6 октябрь куни МТЖ ва ОТЖ ўзаро ўртоқлик ўйинини ўтказишади

  05.10.2019 22:48
  0
  342

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 11 ва 14 октябрь кунлари Жанубий Корея олимпия термасига қарши сафарда ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Айни пайтда терма жамоамиз мазкур ўйинлар олдидан пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Любинко Друлович қитъа чемпионатига тайёргарлик жараёни ва қуръа натижалари хусусида ўз мулоҳазаларини билдирди.

- Даставвал яқинда бўлиб ўтган қуръа тўғрисида фикр билдириб ўтсам. Осиё чемпионатида жуда мураккаб гуруҳдан ўрин олдик. Зеро гуруҳимиздан жой эгаллаган ҳар бир терма жамоа қитъада етакчилар сирасига киради. Шу боисдан олдинда бизни жуда қизиқарли ва шиддатли тўқнашувлар кутаётгани тайин.

Лекин ҳали мусобақага етарлича вақт бор ва биз режа асосида тайёргарлик жараёнини давом эттиряпмиз. Яқинда Эрон олимпия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказган эдик. Ушбу рақиб тўғрисида етарлича тасаввурга эгамиз. Энди эса Жанубий Корея билан ҳам баҳс олиб борамиз. Биласизми, биз ушбу рақиблар билан ўртоқлик ўйини ўтказиш масаласини қуръадан анча аввал келишиб олган эдик. Қуръа эса айнан ўртоқлик ўйинларида ҳам тўқнаш келган терма жамоаларни бизга тақдим этди. Нима ҳам дея оламиз, қуръа натижаларини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди.

 

Терма жамоамиз тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Йигитларнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлмоқда. Мен ўз шогирдларимга ишонаман. Айни пайтда бир қатор жароҳатланган ўйинчилар сафимизда эмас. Қолаверса, айрим футболчиларимиз миллий терма жамоага жалб этилган. Осиё чемпионатига қадар ҳали яна йиғинлар ташкил этамиз. Ўйлашимча, декабрь ойидаги йиғинда тўлиқ таркиб билан шуғулланамиз. Секин-аста таркиб асоси шаклланиб бормоқда. Терма жамоага номзод ҳар бир футболчида Осиё чемпионатига бориш имкони мавжуд. Уларнинг ичидан энг саралари қитъа биринчилигига йўл олади, - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди тажрибали мутахассис. 
***

Айни дамда, Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Друлович қўл остидаги олимпия терма жамоамиз йиғинга киришишган. Маълум бўлишича, ушбу иккита терма жамоамиз 6 октябрь куни ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Яман қарама-қаршилиги 10 октябрь куни бўлиб ўтади. 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги Осиё Чемпионати январь ойида бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Токио-2020 учун йўлланма ҳам беради. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландда бўлиб ўтадиган турнир учун маҳсус йиғинлар ўтказишни бугундан эътиборан бошлашди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz