Қайднома

Қидирув

Фелиш гол уришига ишонганди

Фелиш гол уришига ишонганди

  08.10.2019 08:25
  0
  404
Фелиш гол уришига ишонганди

Европа ЧЛ гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган «Локомотив» - «Атлетико» учрашуви қайсидир маънода кутилган натижа тақдим этди. Яъни ҳам таркиб, ҳам тажриба бобида устун саналган Испания клуби Москвадан ишончли ғалаба билан қайтди - 2:0. Россиялик ҳамкасбларимиз учрашув якунлангач, Жоау Фелиш, Гжегож Криховяк, Жоау Мариу ва Владислав Игнатьевнинг таассуротлари билан қизиқишди.

- Ўйин ёқдими, таассуротлар қандай?

Жоау Фелиш («Атлетико» ҳужумчиси): - «Локомотив» - қарши ҳужумлардан самарали фойдаланадиган мураккаб жамоа. Муҳими, ҳужум чизиғимиз шундай рақибга қарши ажойиб ўйин кўрсатди. Мураббий ишлаб чиққан стратегия самара берди. Ўзи гол уришимизга шубҳа ҳам қилмагандик. Фақат мезбонлар дарвозасини қачон ишғол этишимиз маълум эмасди. ЕЧЛда голларим ҳисобини очганимдан беҳад хурсандман, албатта. Муҳими, чиройли ўйин якунида 3 очко олдик ва энди ортга хотиржам қайтамиз. Қисқаси, учрашувдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Майдондан голсиз чиқиб кетмаслигимни сезгандим, бу борада янглишмаган эканман...

- Ян Облак ижросидаги «сэйв»ларга нима дейсиз?

Ж.Фелиш: - О-о, ажойиб! Ян - моҳир дарвозабон. У дунёдаги энг сара голкиперлардан бири, шубҳасиз.

- Ўйин ҳақидаги умумий фикр-мулоҳазаларингиз...

Гжегож Криховяк («Локомотив» ярим ҳимоячиси): - Иккинчи бўлим рақибнинг 2та голи билан бошланди. Нима учун шундай омадсизликка йўлиқдик, қаерда хато қилдик? Очиғи, сира тушунолмаяпман. Боз устига, қатор вазиятлардан фойдаланолмадик...

- Ҳа, асосий хавфли вазиятларни айнан «Локо» юзага келтирди, бироқ...

Г.Криховяк: - Дейлик, олдинги чизиқда мен ҳам яхшироқ ўйнашим мумкин эди. Бироқ Облак ҳаммадан устун кўринди, бетакрор «сэйв»ларни амалга оширди. 5 метр масофадан тепилган тўп дарвозадан жой олиши керак эди, бунда тўғри зарба йўлладим, аммо Ян тўпни қайтарди, барибир. Ҳайратомуз ҳаракат.

- «Локомотив»да «плей-офф»га чиқиш имконияти қандай? Ёки жамоани 3-ўрин ҳам қониқтирадими?

Г.Криховяк: - Йўқ, охиригача курашамиз, кейинги раундга чиқиш учун бор куч-маҳоратимизни сарфлаймиз. Бошқа гап йўқ.

- Учрашув сифати ва натижасини қандай баҳолайсиз?

Жоау Мариу («Локомотив» ярим ҳимоячиси): - Қандай жамоага қарши майдонга тушганимизни инобатга олсак, натижа мантиққа мос. «Атлетико»дек савияли клуб хатоларни кечирмайди. Қисқаси, ўз  хатоларимизга яраша жазоландик.

- Фёдор Смоловнинг ҳаракати негадир сира қовушмади...

Ж.Мариу: - Барчамиз имкон даражасида ҳаракатландик. Мағлубиятга учралгач, қайсидир футболчининг индивидуал ҳаракатлари хусусида фикр билдириш ноўрин. Афсуски, ўйин тақдирини ўзгартиролмадик - бор ҳақиқат шу.

- Сизнингча, «Атлетико» ва «Байер» савия жиҳатидан турли жамоаларми?

Ж.Мариу: - Шубҳасиз. «Атлетико» - ЧЛда мунтазам иштирок этадиган суперклуб. Унга бас келиш осон эмас.

- Нима учун сариқ карточка билан жазоланганингизни англадингизми?

Ж.Мариу: - Йўқ, умуман тушунмадим. Такрорий лавҳани кўриш керак.

- Аввало, ўйин таассуротлари билан ўртоқлашсангиз.

Владислав Игнатьев («Локомотив» ярим ҳимоячиси): - Танаффусга қадар ажойиб ўйин кўрсатдик. Афсуски, Рифат Жамелитдинов жароҳатлангач, услубга ўзгаришлар киритишга мажбур бўлдик. Ўйин давомида 2та хатога йўл қўйдик, рақиб эса улардан унумли фойдаланди. Футболда камроқ хатога йўл қўйган жамоа ғалаба қозонади. Бу оқшом бизники эмас экан. Эҳтимол, тетикроқ ҳаракатланганимизда, бундай хатолар кузатилмасмиди? Яна «Зенит»га қарши баҳсда кўп куч йўқотганимиз ўз таъсирини кўрсатди, менимча. Зеро, бизга айнан йўқотилган қувват етишмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz