Қайднома

Қидирув

Денис Иванков: «Яман термаси кучсиз экан»

Денис Иванков: «Яман термаси кучсиз экан»

  15.10.2019 08:11
  0
  553
Денис Иванков: «Яман термаси кучсиз экан»

Ўзбекистон миллий жамоаси ниҳоят, мухлисларни яна қувонтирди. Яман термасига қарши кечган ўйин байрамона тус олгани айни ҳақиқат. Барчага бирдек манзур бўлган учрашувдан сўнг терма жамоамиз дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков таассуротлари билан ўртоқлашди. Маълумот ўрнида айтиш керак, тажрибали мутахассис Вадим Абрамов билан учинчи марта бирга ишламоқда. У бунга қадар олимпия термаси штабида 2 марта Вадим Карленовичга яқиндан кўмаклашганди.

- Денис Александрович, чиройли ғалаба билан табриклаймиз. Хўш, сизнингча, жамоамиз ниманинг ҳисобига рақибга асло имконият бермади?

- Тўғриси, яманликлар жуда бўш ўйнашди. Тўғри, бунда йигитларнинг астойдил тайёргарлик кўришгани самараси ҳам бор. Мухлислар қатори биз ҳам мамнунмиз.

- Йиғинда иштирок этаётган учинчи дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов кимнинг тавсиясига мувофиқ, таклиф этилди?

- Абдумавлонни Вадим Абрамовнинг ўзи жалб этди. Дарвозабонлар мураббийи сифатида бу қарорни маъқуллайман.

- Одатда бундай енгил ўйинларда жамоа камчиликлари сезилмайди. Учрашув давомида қандай хатоларни пайқадингиз? Шунингдек, шогирдингиз Элдор Суюновга деярли юмуш топилмади...

- Хато ва камчиликлардан холи ўйнаш мумкин эмас. Лекин ҳозир барчасига батафсил тўхталиш ноўрин. Яхшиси, йўл қўйилган камчиликларни тўғрилаш устида ишлаш маъқул. Элдор ўйинига келсак, ҳимоячилар унга айтарли иш қолдиришмади.

- Фаластиндаги омадсиз учрашувдан сўнг жамоа кайфияти тушиб кетганди. Футболчиларни қандай руҳлантирдинглар?

- Машғулотлар жараёни жонли ўтишини таъминлашга эътибор қаратдик. Шунингдек, ўйиндан аввал ватан шаъни учун майдонга тушишимизни кўп бора таъкидладик. Ўзи йигитлар стартдаги мағлубиятдан сўнг бошқа хато қилиш мумкин эмаслигини теран тушуниб туришганди.

А.ИСКАНДАРОВ суҳбатлашди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz