Қайднома

Қидирув

Йирик ҳисобли ғалабалардан гапиринг…

Йирик ҳисобли ғалабалардан гапиринг…

  23.10.2019 05:31
  0
  596
Йирик ҳисобли ғалабалардан гапиринг…

ЖЧ САРАЛАШИДА УЧРАГАН ЎТА ЙИРИК ҲИСОБЛИ ҒАЛАБАЛАР (охирги 16 йил оралиғида). Бир қарашда, Осиё футболи ўта йирик ҳисобли ғалабалар ўчоғи ҳисобланади. Айниқса, терма жамоалар миқёсидаги ўйинларда бир томоннинг иккинчи тараф дарвозасига беармон кўп гол уриши тез-тез кузатилади. Чунки хоҳласак-хоҳламасак, миллий жамоалар савия бўйича бир-биридан кескин фарқ қилади. Ҳаттоки, ЖЧдек йирик мусобақа йўлидаги расмий ўйинлар ҳам ҳаттоки, хоккей учун ҳам даҳшатли туюладиган натижалардан холи эмас. Бунда асосан Жанубий-Шарқий Осиёнинг футболи тараққий этишга улгурмаган мамлакатлари жамоалари «калтакланувчи бола» ролини бажаради. Мана, Қатар-2022 саралаши иккинчи босқичи 3-тури ОФК миқёсидаги квалификацион жараёнда кузатилган энг йирик ҳисобли ғалабалар рўйхатини янада бойитди. Яъни Эрон ва Жанубий Корея миллий жамоалари тегишлича Камбоджа ҳамда Шри-Ланка термаларини аёвсиз «калтаклади». Хуллас, қуйида шу ўйинлар баҳонасида охирги 5та саралаш циклида учрадиган энг йирик ҳисобли ғалабалар (камида 8та гол фарқи билан) хусусида яна озгина маълумот беришни лозим топдик.

 

*** ЖЧ-2002 саралаши биринчи раундида 8та ўйин жамоалардан бирининг 8та ёки кўпроқ гол фарқи билан қозонган ғалабаси билан тугаган. Ҳар тугул, 2006 йилги мундиал саралашидан бошлаб вазият бироз ўзгарди. Яъни ўта йирик ҳисоблар сони нисбатан қисқарди. Тўғри, ЖЧ-2018 йўлидаги баҳсларда яна 8та учрашув жамоалардан бирининг мега даражадаги устунлигида ўтди.

*** 9та гол фарқи билан ғалаба қозонган жамоалар орасида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам бор. Эсингизда бўлса, Рауф Инилеев бошқарувидаги жамоамиз ЖЧ-2010 саралашида Хитой Тайпейи термасини 9та жавобсиз гол билан «сийлаганди».

 

ЖЧ-2006 саралаши - 3та мегаҳисоб

1. Туркманистон - Афғонистон - 11:0

Голлар: Г.Овеков (6, 35), Б.Кулиев (8, 22, 81), Н.Байрамов (27), О.Бердиев (42), Р.Агабаев (49, 65, 67), Д.Уразов (90).

2. Мальдив ор. - Мўғулистон - 12:0

Голлар: А.Ашфақ (4, 61, 63, 68), М.Низом (42), И.Фозил (45+1, 45+4), А.Ғани (65), А.Тариқ (74, 78), Х.Баттулга (75-авт.), М.Нозиҳ (80).

3. Фаластин - Хитой Тайпейи - 12:0

Голлар: З.Корд (10), С.Ҳабиб (20, 32), Ф.Атура (43), Р.Кетлун (52, 86), Т.Амир (76), А.Кешкеш (82).

--------------------------------------------------------------------------

ЖЧ-2010 саралаши - 1та мегаҳисоб

1. Ўзбекистон - Хитой Тайпейи - 9:0

Голлар: М.Шацких (4, 16, 34, 57, 77), Т.Кападзе (26), В.Карпенко (43), У.Бақоев (54), Ш.Саломов (68).

--------------------------------------------------------------------------

ЖЧ-2014 саралаши - 3та мегаҳисоб

1. Иордания - Непал - 9:0

Голлар: Ҳ.Абдулфаттоҳ (7, 72, 83, 90), А.Диб (20, 57), А.Ҳайил (31, 62), А.Диб (45+2).

2. Япония - Тожикистон - 8:0

Голлар: М.Хавенаар (11, 47), Ш.Оказаки (19, 74), Ю.Комано (35), Ш.Кагава (41, 68), К.Накамура (56).

3. Баҳрайн - Индонезия - 10:0

Голлар: И.Абдуллатиф (5-пен., 71, 75), М.Алави (16, 61), М.Абдулраҳмон (35-пен., 42), С.Саид (63, 82, 90+4).

ЖЧ-2018 саралаши - 8та мегаҳисоб

1. Жанубий Корея - Лаос - 8:0

Голлар: Ли Чунг Йонг (9), Сон Хюн Мин (12, 74, 89), Квон Чанг Хун (30, 75), Сук Хюн Жун (57), Ли Жэ

Сунг (90+4).

2. БАА - Малайзия - 10:0

Голлар: М.Салим (16), А.Мабҳут (22, 33, 76), А.Халил (24, 29, 70, 78), Ҳ.Фардан (25), М.Аҳмад (37).

3. Қатар - Бутан - 15:0

Голлар: М.Муса (8, 27), М.Касола (18), А.Асадаллоҳ (21, 45, 63), Ҳ.Ҳайдос (25, 87), М.Мунтари (37, 41, 48), А.Афиф (57), Б.Кукҳий (62, 70), И.Муҳаммад (75).

4. Қувайт - Мьянма - 9:0

Голлар: Ю.Носир (11, 18), А.Мақсуд (12),

Ф.Зайд (46), З.Тун (56-авт.), А.Машъан (61), Б.Мутва (69-пен., 88, 90+3).

5. БАА - Шарқий Тимор - 8:0

Голлар: А.Мабҳут (15, 19),

А.Халил (43, 53-пен., 56, 57), Д.Али (54), А.Аттас (87).

6. Хитой - Бутан - 12:0

Голлар: Мей Фанг (10), Янг Ксю (13, 21-пен., 37, 52), Ю Дабао (16, 39), Ю Ханчао (34, 72), Ванг

Йонгпо (66, 81), Жанг Хизе (88).

7. Шарқий Тимор - Саудия Арабистони - 0:10

Голлар: М.Саҳлавий (29-пен., 42, 55-пен., 70, 89), О.Ҳавсавий (34), Я.Шеҳрий (35), Т.Жассим (85),

Ф.Муваллад (90+2).

8. Иордания - Бангладеш - 8:0

Голлар: Ҳ.Дардур (7, 23, 40), А.Диб (29-пен.), Ю.Равашдеҳ (32), Б.Файсал (63), Ю.Набер (82), А.Самир (90+2-пен.).

--------------------------------------------------------------------------

ЖЧ-2022 саралаши - 2та мегаҳисоб

1. Жанубий Корея - Шри-Ланка - 8:0

Голлар: Сон Хюн Мин (40, 45+5-пен.), Ким Шин

Вук (17, 30, 54, 64), Хван Хи Чхан (20), Квон Чанг Хун (73).

2. Эрон - Камбоджа - 14:0

Голлар: А.Нуруллоҳи (5), С.Азмун (11, 35, 44), М.Кананизодагон (18), М.Тареми (25, 54),

К.Ансарифард (40, 48, 60, 88), М.Моҳеби (65, 67), М.Муҳаммади (85).

ФИКРАТ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz