Қайднома

Қидирув

Кафу: «Футбол – бирдамликнинг қудратли қуроли»

Кафу: «Футбол – бирдамликнинг қудратли қуроли»

  04.11.2019 07:03
  0
  328
Кафу: «Футбол – бирдамликнинг қудратли қуроли»

Бразилия термасининг собиқ сардори, 2 карра жаҳон чемпиони Кафу 18 йиллик фаолияти давомида 20дан ортиқ совринларни боши узра кўтарган. «Рома» ва «Милан» клубларининг собиқ аъзоси ўз термасининг 148та учрашувида майдонга тушиб, бу борада миллий жамоа рекордчиси саналади ва қаторасига 3та мундиалнинг финал учрашувларида майдонга тушган ягона бразилиялик футболчи ҳисобланади. Кафу яқинда Қатар-2022 расмий эмблемаси тасдиқланганидан сўнг, sc.qa сайтига интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- 2022 йили жаҳон аҳли Қатардан нималар кутиши мумкин?

- Ушбу мамлакатда фантастик турнирни кузатиш имкониятига эгамиз. 2022 йилги ЖЧга қизғин тайёргарлик кетаётганини кўрдим ва айтишим лозимки, бундай саъй-ҳаракатларни аввал ҳеч қачон кўрмаганман. Қатарга кўп маротаба ташриф уюштиришга муваффақ бўлдим. Тараққиёт ҳамда тезкор ўзгаришлар кишини ҳайратлантиради. Қурилаётган янги стадионлар, транспорт ва инфратузилма - шунчаки, фантастика. 2022 йилги мундиал ўйинларини кузатиш учун Қатарга ташриф буюрадиганлар ажойиб таассуротлар олишларига ишончим комил. Ҳар бир жаҳон чемпионати ўзгача кечади. Лекин шуниси аниқки, Қатардаги мундиал бошқа кўплаб хусусиятларга эгалиги билан ҳам аввалгиларидан ажралиб туради. Барчаси олдинги жаҳон чемпионатларидан бошқача бўлади. Бунга умуман шубҳа қилмайман.

- 2002 йили сизнинг сардорлигингиз остида Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди. Ғолиблик ҳиссиётини фақатгина буни бошидан кечирганларгина сезишлари мумкин. Ўшанда қўлингизга олтин кубокни олганингизда нималарни ҳис этгансиз?

- Ҳар бир болакай футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлишни орзу қилади. Шундай орзуси рўёбга чиққан камсонли инсонлар қаторида бўлишдан ҳам ортиқ завқ борми? Футболчилик фаолиятим давомида кўплаб ажойиб клублар сафида ўйнаш ва беназир футболчилар билан бирга тўп суриш бахтига муяссар бўлдим. Мен ўйнаган жамоалар кўплаб совринларни қўлга киритишди ҳамда улкан муваффақиятларга эришишди. Аммо ўз миллий терманг таркибида жаҳон чемпиони бўлиш ҳиссиётини сўз билан таърифлаш қийин. Ушбу лаҳзаларни умримнинг охиригача унутмайман.

- Футболнинг бирлаштирувчи куч эканлиги борасида кўп гапиришади. Бунга сиз ўйинчилик фаолиятингиз давомида кўп маротаба гувоҳ бўлгансиз. Сизнингча, Қатардаги ЖЧда ҳам шундай воқелик юз берадими?

- Футбол - бирдамликнинг қудратли қуролларидан бири. Сизга шунчаки футбол керакми, демак қолган барча нарса майдон ташқарисида қолиб кетиши шарт. Қатар энг яхши майдонларни тайёрлаяпти ва жаҳон аҳлини ўйинга таклиф этади. Мазкур мамлакатга ташриф буюрган шахс сифатида шуни таъкидлашим мумкинки, Қатарга келганлар бошидан охиригача ўзларини жуда керакли меҳмондек қулай ҳис этишади. Ушбу давлат вакиллари жаҳоннинг кўплаб сайёҳлари ҳамда мухлисларни ўзида жамлаш учун ажойиб имкониятга эга бўлишади. Футболдан ташқари дунёда бундай ҳодисалар жуда кам учрайди.

- Сизнингча, Қатардаги ЖЧ ўзгачалиги билан аввалгиларидан ажралиб турадими?

- Албатта. Бўлажак мундиал олдингиларидан кўплаб муносабатларда беназирлиги билан фарқланади. Ушбу ЖЧ араб мамлакатидаги илк мусобақа. Қатар давлати кичик ҳудудда жойлашгани боис, стадионлар, терма жамоалар ва мухлислар аввалги мундиаллардан кўра, бу сафар бир-бирларига анча яқин бўлишади. Мазкур мамлакатга мундиал вақтида ташриф буюрган сайёҳлар ҳамда мухлислар барча тадбирлар марказига учрашувлар якунланганидан сўнг қисқа масофали йўллар орқали, самолётларда парвоз қилмай, айни пайтда тайёрланаётган ҳайратланарли ва ажойиб инфратузилма туфайли, қулай шароитларга эга бўлган ҳолда ташриф буюришади.

- 2022 йилги мундиални кузатиш учун Қатарга ташриф буюрадиган сайёҳларга нималар дея оласиз?

- Менимча, мухлислар ўша пайтда ўйинлар ва футболни томоша қилиш учун қулай бўлган 25 даражали илиқ ҳаво ҳароратидан ташқари, кўплаб ажабтовур воқеликлардан ўзгача таассурот олишади. Шунингдек, таъкидлаганимдек, қисқа масофаларга бориш учун самолётларда учиш талаб қилинмайди. Шу боис, ишқибозлар бошқа мусобақаларга қараганда, бу сафарги ЖЧда кўплаб футбол баҳсларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Бу барча битта вилоятда жамланган Олимпиадага ўхшайди. Мухлислар кундузи ўз миллий жамоаси, кечки пайт эса бошқа термалар иштирокидаги яна битта баҳсни кузата оладилар. Олдинги жаҳон чемпионатларида эса бундай қулай имконият бўлмаган.

Улуғбек УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz