Қайднома

Қидирув

Примьеро: «Сьюдад»нинг 8 дақиқалик важоҳати

Примьеро: «Сьюдад»нинг 8 дақиқалик важоҳати

  04.11.2019 18:02
  0
  295
Примьеро: «Сьюдад»нинг 8 дақиқалик важоҳати

«Барселона» сафарда «Леванте» олдида мутлақо ожиз қолди. Тўғрироғи, «Сюдад де Валенсия» аренасининг 8 дақиқалик важоҳати олдида шунчаки, эсанкираб қолди. Оқибатда мавсумдаги 3-мағлубиятни тан олди. Лекин Каталония клуби таъқибчилари бундан унумли фойдаланолмадилар. Дейлик, «Реал» ўз майдонида «Бетис» дарвозасига йўл тополмади, «Атлетико» ва «Севилья» ўртасидаги баҳсда ҳам кучли томон аниқланмади - 1:1.

***«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Каталония клуби учун чап оёғида урган голлари сонини 500тага етказди. Умуман, 32 ёшли аргентиналик «Барса» либосида жами 609та гол урган бўлса, бунинг 82,1 фоизи чап оёқда берилган зарбалар самарасидир.

***Пако Лопес бошқарувидаги  «Леванте» Эрнесто Вальверденинг ««Барселона»сини 3-марта мағлубиятга учратди. У бу борада Испания чемпионатида ишлаётган мураббийлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга. Дейлик, Зайниддин Зидан бошқарувидаги «Реал» Вальверде жамоасидан 2 марта устун келган.

***«Барселона» Ла Лига доирасидаги 6та сафар ўйинида 8та гол қўйиб юборди.

***«Бетис» Ла Лига тарихида «Реал»га қарши кетма-кет 3та сафар ўйинида гол қўйиб юбормаган биринчи жамоа бўлди. Севильяликлар аввалги икки мавсумда «Сантьяго Бернабеу»да 2:0 ва 1:0 ҳисобларида ғалаба қозонганди.

***«Реал» Зайниддин Зидан бошқарувида «Сантьяго Бернабеу»даги ўйинда илк марта 0:0 ҳисобига рози бўлди.

12-тур

2 ноябрь

ЭСПАНЬОЛ - ВАЛЕНСИЯ - 1:2 (1:0)

Барселона. 18428 томошабин.

Голлар: Рока (31-пен.) -

Парехо (69-пен.), Макси Гомес (80).

Валенсия: Силлессен, Гарай, Васс, Коста, Диакаби, Парехо, Кондогбиа, Черишев (Вальехо, 63), Ферран Торрес (Собрино, 63; Гайя, 88), Родриго, Макси Гомес.

ЛЕВАНТЕ - БАРСЕЛОНА - 3:1 (0:1)

Валенсия. 23341 томошабин.

Голлар: Кампанья (61), Майораль (63), Радоя (68) - Месси (38-пен.).

Леванте: Фернандес, Мирамон, Постиго, Клерк, Везу, Кампанья (Кабако, 87), Радоя, Мелеро, Барди (Рочина, 62), Моралес (Вукчевич, 82), Майораль.

Барселона: тер Штеген, Пике, Сержи Роберто, Семеду, Лангле, Видаль (Бускетс, 64), де Йонг, Артур (Фати, 66), Месси, Суарес (Карлес Перес, 41), Гризманн.

СЕВИЛЬЯ - АТЛЕТИКО - 1:1 (1:0)

Севилья. 39957 томошабин.

Голлар: Васкес (28) - Мората (60).

Фойдаланилмаган пенальти: Диего Коста (72, А.).

Севилья: Вацлик, Навас, Кунде, Диего Карлос, Регилон, Васкес, Гудель, Банега (Посо, 86), Окампос, де Йонг (Эрнандес, 77), Оливер Торрес (Жордан, 57).

Атлетико: Облак, Триппьер (Арьяс, 46), Фелипе, Эрмосо, Лоди (Эррера, 78), Лемар (Диего Коста, 46), Томас, Сауль, Коке, Корреа, Мората.

РЕАЛ - БЕТИС  - 0:0

Мадрид. 70375 томошабин.

Реал: Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Кроос, Каземиро, Модрич, Родриго (Винисиус Жуниор, 65), Бензема (Йович, 83), Азар.

3 ноябрь

ВАЛЬЯДОЛИД -МАЛЬОРКА - 3:0 (1:0)

Вальядолид. 18419 томошабин.

Голлар: Фернандес (40),

Унал (50-пен.), Рамирес (90}4).

ВИЛЬЯРРЕАЛ -АТЛЕТИК - 0:0

Вильярреал. 17460 томошабин.

Вильярреал:  Асенхо, Пенья, Альбиоль, Пау Торрес, Кинтилья, Иборра, Жерар Морено, Замбо-Ангисса (Онтиверос, 80), Касорла, Мойсес Гомес (Чуквуэзе, 63), Токо-Экамби (Бакка, 68).

Атлетик: Унаи Симон, Капа, Йерай Альварес, Мартинес, Берчиче, Сан Хосе (Весга, 66), Дани Гарсия, Рауль Гарсия, Муниаин (Ларрасабаль, 86), Ибаи Гомес (Кордоба, 74), Иньяки Уильямс.

ОСАСУНА - АЛАВЕС - 4:2 (3:1)

Памплона. 15954 томошабин.

Голлар: Рубен Гарсия (20),

Авила (26), Торрес (45}6-пен.), Вильяр (55-пен.) - Лагуардия (27), Лукас Перес (51-пен.).

Сельта - Хетафе - 0:1 (0:1)

Виго. 14704 томошабин.

Гол: Кенеди (37).

Хетафе: Сория, Ньом, Жене, Эчейта, Кукурелья, Портильо, Арамбарри, Тимор, Кенеди (Оливера, 68), Молина (Максимович, 82), Гальего (Анхель Родригес, 53).

Леганес - Эйбар - 1:2 (1:1)

Леганес. 9649 томошабин.

Голлар: ал Носири (6) - Шарлес (17), Кике (84).

Гранада -Реал Сосьедад - 1:2 (1:1)

Гранада. 16898 томошабин.

Голлар: Вадильо (36) - Порту (21, 89).

Гранада: Руи Сильва, Диас, Дуарте, Херман Санчес, Нева, Этеки (Вико, 70), Эррера, Пуэртас (Мачис, 59), Азиз, Вадильо (Кини, 84), Фернандес.

Реал Сосьедад: Ремиро, Сальдуа, Ле Норман, Льоренте, Монреаль, Субельдия, Порту (Гевара, 90), Сангальи (Янузай, 84), Мерино, Ойарсабаль, Виллиан Жозе

(Исак, 66).

Эрнесто Вальверде («Барселона» бош мураббийи): - Сафарда кузатилган илк омадсизликдан ке-йин бир неча ўйинда ғалаба қозондик. Энди йўлда давом этишимиз шарт. Ҳа, бугун ютқаздик, бор гап шу. Энди барчасини чуқур таҳлил қиламиз, албатта. Тўғриси, иккинчи бўлимни нега бу қадар суст бошлаганимиз - жумбоқ. Ҳар ҳолда, рақиб дарвозаси олдида бирор марта хавфли вазият яратолмадик. Рақиб ҳам айтарли имконият ҳосил қилмади, лекин 2 дақиқа оралиғида 2та гол урди. 3-гол эса бизга жуда кучли таъсир қилди. Футболчилар ўйинидан ҳайрон қолдимми? Истеъфо ҳақида ўйлаяпманми? Икки саволга ҳам жавобим бир хил - йўқ. Мутлақо хотиржамман ва фақат олдинга қарашни истайман.

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Маром ва фаоллик жойида бўлди, умуман, чакки ўйнамадик, фақат шунчаки, гол уролмадик. Бошқача айтганда, тўп дарвозага киришни истамади. Кўплаб вазиятлар яратган ҳолда, улардан фойдаланолмаслик аламли, албатта. Тан оламан, «Бетис» муносиб рақиб, жамоа футболчилари айниқса, индивидуал томондан кучлилар. Биринчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эришдик, аммо қайтараман, фақат гол етишмади. Бензема ўрнига нега Йовични туширдим? Сабаби оддий - ўйин чизмасини ўзгартиришни истамадим.

1  БАРСЕЛОНА  11 7   1   3      29-14    22

2  РЕАЛ          11 6   4   1   21-9 22

3  РЕАЛ СОСЬЕДАД   12 7      1          4          20-13    22

4  АТЛЕТИКО 12 5   6   1   12-7 21

5  СЕВИЛЬЯ   12 6   3   3   15-13           21

6  ГРАНАДА   12 6   2   4   19-15           20

7  ХЕТАФЕ     12 5   4   3   18-15           19

8  ОСАСУНА   12 4   6   2   16-13           18

9  ВИЛЬЯРРЕАЛ     12 5   3      4          25-16    18

10                   АТЛЕТИК 12    4          5          3          11-7      17

11                   ЛЕВАНТЕ 12    5          2          5          15-14    17

12                   ВАЛЬЯДОЛИД 12        4          5          3          14-14    17

13                   ВАЛЕНСИЯ      12        4          5          3          17-18    17

14                   ЭЙБАР 12 4      3          5          14-17    15

15                   БЕТИС 12 3      4          5          14-21    13

16                   АЛАВЕС   12    3          3          6          11-18    12

17                   МАЛЬОРКА     12        3          2          7          9-18      11

18                   СЕЛЬТА   12    2          3          7          6-15      9

19                   ЭСПАНЬОЛ     12        2          2          8          6-20      8

20        ЛЕГАНЕС       12        1          2          9          6-21      5

Морено (Вильярреал) - 8та

Лорен (Бетис) - 7та

Бензема (Реал) - 7та...

8 ноябрь (жума)

01:00    Реал Сосьедад - Леганес

9 ноябрь (шанба)

17:00    Алавес - Вальядолид

20:00    Валенсия - Гранада

22:30    Эйбар - Реал

01:00    Барселона - Сельта

10 ноябрь (якшанба)

16:00    Мальорка - Вильярреал

18:00    Атлетик - Леванте

20:00    Атлетико - Эспаньол

22:30    Хетафе - Осасуна

01:00    Бетис – Севилья


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz