Қайднома

Қидирув

Жиззах: Чемпионга 50 млн. сўм, Кубок эгасига 20 млн. сўм берилди

Жиззах: Чемпионга 50 млн. сўм, Кубок эгасига 20 млн. сўм берилди

  04.11.2019 17:25
  0
  433

2-ноябрь куни Жиззах Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Вилоят Кубоги соҳибини аниқлайдиган баҳсда Зафаробод туманининг "Зафар" ҳамда Шароф Рашидов туманининг "Хайробод" жамоалари куч синашишди. "Сўғдиёна" марказий ўйингоҳи қошидаги сунъий қопламали майдонда ўтган ўйин зафарободликларнинг ғалабаси билан якунига етди. Муросасиз кечган учрашувда "Зафар" 3та гол урди, "Хайробод" эса 2та гол билан чекланди.

"Зафар" (ЗАФАРОБОД тумани) - "Хайробод" (Ш. Рашидов тумани) 3:2

Голлар: Азамат Ачилов 6 (1:0), Ўткир Маматов 21 (2:0), Ҳусан Қўчқоров 26 (2:1 пен), Жонибек Дилмуродов 39 (3:1), Анвар Алматов 47 (3:2).

Ҳакамлар: Феруз Достонов, Каттабек Абдураҳимов, Феруз Ғаниев

Захира ҳакам: Ҳайрулла Норматов 

Назоратчи: Шавкат Файзиев.

"Зафар": 1. Фарруҳ Кўчимов, 3. Анвар Ҳайитқулов, 5. Ҳурсанбой Юлдошев, 6. Пардабой Юлдошев(с), 7. Жонибек Дилмуродов, 10. Абдулла Муяссаров, 16. Элбек Имомназаров, 18. Ўткир Маматов, 19. Сирож Султонов, 23. Азамат Ачилов, 31. Фирдавс Умаров.

Захира: 4. Ином Каримов, 8. Наврўз Усмонбоев, 11. Хуршид Абубакиров, 14. Умид Эргашев, 17. Бурхон Қўчқоров, 22. Элёрбек Қўчқоров.

Бош мураббий: Улуғбек Давлетов

"Хайробод": 1. Ҳасан Қўчқоров, 2. Азиз Жуманов, 3. Жаҳонгир Ботирқулов, 4. Латиф Эшбоев, 5. Лазиз Мансуров, 6. Анвар Алматов, 9. Алишер Тожибоев, 10. Ҳусан Қўчқоров, 11. Дадабек Раҳматов, 12. Акмал Юсупов, 13. Умид Шоимқулов(с), 

Захира: 14. Вахоб Мўминов, 7. Шахзод Раҳмонқулов, 8. Дониёр Узоқов, 19. Жавоҳир Аширқулов, 20.Бахтиёр Умарқулов

Бош мураббий: Шуҳрат Убайдуллаев

Учрашувнинг энг яхши футболчилари: Ўткир Маматов ("Зафар"), Анвар Алматов ("Хайробод")

Финал баҳсидан сўнг ўтказилган тақдирлаш маросимида Жиззах вилояти ҳокими Салиев Эргаш Алибекович сўзга чиқиб, жамоаларни эришган натижалари билан табриклади ва футбол ҳамда волейбол спорти бўйича Республика Универсида йўлланмасини қўлга киритган спортчиларни қутлаб, уларга омад тилади. Тақдирлаш маросимида Жиззах Кубоги соҳиби ҳамда вилоят чемпионати ғолибларига кубок ва медаллар топширилди. Бундан ташқари, Универсиада йўлланмасини қўлга киритганлар ҳам махсус совғаларга эга бўлишди.

Универсиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар

 

 

 

 

Жиззай чемпионати ғолиби - "Жиззах-Барс"

 

Финалчи - "Хайробод"

 

 

 

 

Жиззах Кубоги соҳиби - "Зафар"

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz