Қайднома

Қидирув

«МЮ» рўйхати: Райс ҳам бор, Смолинг эса...

«МЮ» рўйхати: Райс ҳам бор, Смолинг эса...

  05.11.2019 10:24
  0
  323
«МЮ» рўйхати: Райс ҳам бор, Смолинг эса...

«МЮ» ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи, зеро, Маруан Феллайни ва Андер Эррера кетишганидан сўнг улар ўрнига футболчи сотиб олинмади. Боз устига, Неманья Матич ҳамда Поль Погбанинг яқин орада жамоа билан хайрлашишлари кутилмоқда. Goal.com хабарида таъкидланишича, манкунианлар айни пайт «Вест Хэм» аъзоси Деклан Райс номзодини ўрганиб чиқишмоқда. Тахминларга кўра, 20 ёшли англияликнинг трансфери 80 миллион фунт (92,5 миллион евро)га тушиши мумкин. «Юнайтед» Райсни аслида келгуси йилнинг ёзида харид қилмоқчи, лекин у январдаёқ «Олд Траффорд»га кўчиб ўтиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Айтганча, Англияда Крис Смоллингнинг «МЮ»га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалган бўлсада, «Рома» ҳимоячи трансфер ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирмоқда. Corriere dello Sport нашрида ёзилишича, римликлар бу йўлда 18 миллион фунт стерлинг сарфлашга тайёрлар. Эслатма, Смоллинг ва «Рома» ўртасидаги ижара келишуви мавсум охиригача мўлжалланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz