Қайднома

Қидирув

Криш гапига жавобми?

Криш гапига жавобми?

  09.11.2019 01:35
  0
  452
Криш гапига жавобми?

Лионель Месси охирги 5 йилда жарима зарбаси воситасида Европанинг кучли 5та лигасидаги ҳар қандай жамоадан кўпроқ гол урди. Қўшимчасига, битта кўрсаткич бўйича асосий рақобатчиси - Криштиану Роналдудан ўзиб ҳам кетди. «Эль-класико» 18  декабрь кунига қолдирилгач, «Реал» ва «Барселона» қисқа муддат дам олиб, кучли эффект билан қайтди (охирги тур бундан мустасно). Жумладан, Каталония гранди ўтган ҳафта ўртасида ўз майдонида «Вальядолид»га 5та гол тортиқ этди. Бунда бош қаҳрамон ролини яна ўша Лионель Месси  бажарди - ўзи «дубль» қайд этишдан ташқари, Луис Суарес голига ассистентлик қилди, бир неча бор тўпни рақиблар оёқлари орасидан эффектли тарзда ўтказди. Бир қарашда, Лео бу ўйинда Роналдунинг сўзларига ўзига хос жавоб берди, гўё. Португалиялик юлдуз яқинда фақат муҳим ўйинларда майдонга тушишни хоҳлашини айтганди. Бу паллада Лео клуб футболидаги голлари сони бўйича португалияликдан ўзиб кетди. У 1та ўйинда ўртача ҳисобда 0,87та гол урмоқда, Роналду  эса 0,75та.

 

***  Лионель Месси «Вальядолид» билан ўйинда голларидан бирини жарима зарбасидан кейин нишонлади. Шу билан унинг ҳисобидаги «стандарт» голлар (пенальти ҳисобдан ташқари) сони 50тага етди. Аниқроқ айтсак, Лео «Барса» сафида 44 марта, Аргентина термаси либосида эса 6 марта жарима зарбасини қойилмақом даражада самарали ижро этган.

***  Криштиану Роналду бу борада сира мақтанолмайди. Дейлик, у «Ювентус» сафига қўшилгач, 29 марта жарима зарбаси тепди, аммо гол йўқ. Боз устига, Месси бу вақтда «стандарт»дан 10та гол урган бўлса, Роналду атиги 9 марта аниқ зарба йўллади, фақат...

***  Лионель Месси 2012 йилга қадар жарима зарбаси воситасида 7тагина гол урганди. Аргентина термасининг жисмоний тайёргарлик бўйича собиқ мураббийи Сантьяго Синьоринининг ишонтириб айтишича, Лео бу борадаги кўрсаткичини Диего Марадона туфайли кескин яхшилаган: «Месси 2009 йили машғулотлардан бирида жарима зарбаси тепиш устида кўп ишлади, бироқ ҳаракати ўхшайвермагач, жуда асабийлашди. Шунда барчасини кузатиб турган Марадона унга яқинлашиб, сўз қотди: «Лейто, Лейто, бу ерга кел, қадрдоним». Диего кейин тўпни Лео тепаётган нуқтага қўйди, бир уринишда гол уриб, яна Леога юзланди: «Қулоқ сол, тўпга зарба бергач, оёғингни тезда орқага тортма. Бунақада тўп нима хоҳлашингни тушунмайди. Оёғинг тўп билан бирга ҳаракатланиб, унинг йўналишини белгилаб бериши керак». Бу Мессида барчасини ўзгартириб юборган фантастик маслаҳат эди. Марадона худдики, тўп ниманидир ҳис қиладигандек гапирганди. Мен каби бошқалар учун тўп шунчаки, ичига ҳаво тўлдирилган чарм бўлаги бўлиши мумкин. Бироқ Лео ва Диегодек даҳолар учун бундан кўпроғи...».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz