Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2022 саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони бугун тўлиқ таркибда йиғилди

ЖЧ-2022 саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони бугун тўлиқ таркибда йиғилди

  11.11.2019 01:19
  0
  314

Хабарингиз бор, 14 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳси бўлиб ўтади. ЖЧ-2022/Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичидан ўрин олган мазкур беллашувга қизиқиш катта. Келаси ҳафтанинг пайшанба куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтадиган баҳсда ўйингоҳ тўлиши кутиляпти. 

Рақибимиз Саудия Арабистони бугун тўлиқ таркибда йиғилди. Биласиз, кеча "Ал Ҳилол" ОЧЛ биринчи финал ўйинида майдонга тушиб, "Урава Редс" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу клубдан терма жамоа 7 футболчи таклиф этилган бўлиб, олти нафари кечаги ўйинда иштирок этди. 

Шу боис терма жамоа "Ал Ҳилол" футболчиларисиз машғулот ўтказиб келаётганди. Бугун эса саудияликлар тўлиқ жам бўлишди. Терма жамоа Тошкентга парвоз қилишдан олдин Саудия Арабистони футбол федерацияси раҳбарияти футболчи ва мураббийлар штаби билан учрашди.


Манба: Championat.asia, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz