Қайднома

Қидирув

Дарвозабон пенальти ишласа…

Дарвозабон пенальти ишласа…

  15.11.2019 03:52
  0
  366
Дарвозабон пенальти ишласа…

Украиналик дарвозабон Андрей Пятов Европа Чемпионлар Лигаси ўйинида пенальти ишлади. «Шахтёр» вакили «Динамо» Зг. клубига қарши кечган учрашувнинг охирги дақиқаларида рақиб жарима майдонида «меҳмон» бўлди ва ўз насибасини олиб, жамоасининг мағлубиятдан қутулиб қолишига катта ҳисса қўшди.

 Ўзи «Шахтёр» дарвозабони охирги вақтлар ЧЛда «шоумен»га айланиб қолди, гўё:

22 октябрь. Андрей Пятов айнан Загреб «Динамо»си билан ўйинда аҳмоқона ва ғалати тарзда ўз дарвозаси томон пенальти белгиланишига сабабчи бўлди. Оқибатда «Шахтёр» 2 голни қабул қилди - 2:2.

6 ноябрь. Яна Загреб жамоасига қарши ўйин, 90Қ7-дақиқа ва яна пенальти. Фарқи шуки, Пятов бу сафар рақиб жарима майдони ичида пенальти ишлади ва «Шахтёр» учрашувда 3-голини нишонлади — 3:3.

Хорватиядаги ўйиннинг биринчи бўлими 1:1 ҳисобида якунланди. 74-дақиқада мезбонлар вакили Никола Моро қизил карточка олди, бироқ орадан кўп ўтмай, таркиблар ўртасидаги мувозанат тикланди - ҳакам «Шахтёр» вакили Марлосни ҳам майдондан четлаштирди. «Динамо» шундан кейин яна 2та гол урди ва 89-дақиқада 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Украина жамоаси шунда ҳам чекинмади ва финал ҳуштаги янграшига қадар 2та гол камомадини сеҳрли тарзда тўлдирди. 93-дақиқада Жуниор Мораес ҳисобдаги фарқни қисқартирган бўлса, энг сўнгги лаҳзалар (98-дақиқа)да пенальтини голга айлантирган Тете якуний нуқтани қўйди - 3:3. 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини эса рақиб жарима майдончасига югуриб борган дарвозабон таъминлади. Ўша вазиятда «Динамо» футболчиларидан бири Пятовни тўхтатиш илинжида унинг белига тепди, иккинчи рақиб эса тирсагини ишга солди. Айни шу лаҳзада ярим ҳимоячи Тайсон майдонга қулади. Германиялик рефери Феликс Брих эса айнан шу ҳолатга аниқлик киритиш учун VARга моражаат қилдию, амалда Пятовга нисбатан қоида бузилганини кўрди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz