Қайднома

Қидирув

Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши ва VAR тизими жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши ва VAR тизими жорий этилиши мумкин

  14.11.2019 23:38
  0
  368

Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Фото: Google Images

Қонун ҳужжати билан Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда 2020 йил 1 апрелга қадар:

букмекерлик фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилишини; букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан, Интернет тармоғи провайдерларида хизматлар кўрсатилишини тартибга солишни; букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари даромадларининг бир қисмини спорт турлари, шу жумладан, футболни ривожлантириш учун йўналтиришни; букмекерлик фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш механизмларини жорий этилишини назарда тутиш белгиланди.

Шунингдек, қонун ҳужжати билан А Про-лига ва V Про-лигада иштирок этувчи клублар таъсисчилигида давлат улуши мавжуд бўлган тузилмалар иштирокини тўлиқ чеклаш, суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz