Қайднома

Қидирув

Алишер Никимбаев: "Вадим Абрамов 12 кунлик йиғинда нима қилди?"

Алишер Никимбаев: "Вадим Абрамов 12 кунлик йиғинда нима қилди?"

  15.11.2019 15:58
  0
  581
Алишер Никимбаев:

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Ўзбекистон - Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўйинидан олдин бир сайтга интервью бериб, терма жамоамиз ғалаба қозонишини тахмин қилгандим. Ўйиннинг 80-дақиқасигача тахминим ўзини оқлаётган эди. Ҳаммаси баҳс охирида ўзгариб кетди.

Ўйиндан кейин бош мураббий айтганидек футболчилар ҳиссиётларга берилишди. Шу ерда бир савол пайдо бўлади: Агар футболчилар на рухан ва на жисмонан тайёр бўлмаса, мураббий 12 кунлик йиғинда нима қилди?

Эслатиб ўтаман, Эвре Ренарда ўйинга тайёргарлик учун бунча вақт йўқ эди. "Ал-Ҳилол" футболчилари (8 нафар) Чемпионлар лигаси финалидан сўнг терма жамоа йиғинига қўшилишди, аммо ўша қийин баҳс уларга ҳалал бермади (Ўзбекистон дарвозасини фақат "Ал-Ҳилол" футболчилари ишғол қилишди).

Мураббийлар штаби мағлубиятнинг сабабини топиб, март ойидаги баҳслар учун тайёргарлик режасига керакли ўзгартиришлар киритишига умид қиламиз. Терма жамоамиз иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишига ҳозир ҳам ишоняпман. Айни дамда Ўзбекистон МТЖда 6 очко мавжуд. Йигитларимиз навбатдаги 3та учрашув ғалаба қозонса иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 4та жамоа сафида бўлиши эҳтимоли катта. Терма жамоамиз ишга тўғри ёндошса, Саудия Арабистонини ҳам енгиб, гуруҳда биринчи бўла олади. Савол бошқа нарса ҳақида: Кейинчи? Учинчи босқичда Фаластин, Яман ва Сингапур бўлмаслиги аниқ. Ҳозирги Саудия Арабистони ўсишда давом этади. Янги мураббий жамоани яхши билади, ёшлар тажриба тўплайди: Бир ҳафтадан сўнг саудияликлар Кўрфаз Кубогида иштирок этишади ва улар бу мусобақада ашаддий рақибларга қарши камида 3та учрашув ўтказишади. Бу жамоа ва Ренар фойдасига хизмат қилиши аниқ.

Бизчи? Терма жамоамиз навбатдаги ойларда ниманинг эвазига кучаяди?" - деб ёзди Алишер Никимбаев.


Манба: https://t.me/ANikimbaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz