Қайднома

Қидирув

«Ростов» клубига 2019 йилда 380 миллион рубль пул маблағи ажратилган

«Ростов» клубига 2019 йилда 380 миллион рубль пул маблағи ажратилган

  15.11.2019 21:35
  0
  102
«Ростов» клубига 2019 йилда 380 миллион рубль пул маблағи ажратилган

Ростов вилояти ҳукумати «Ростов» футбол клубига 2019 йилда 380 миллион рубль пул маблағи ажратгани хабар қилинди. 2019 йили «Ростов» клубига вилоят ғазнасидан 380 миллион рубль миқдорида субсидия кўринишидаги гранд ажратилган, дея хабар қилмоқда «ТАСС».

Ростов вилояти баёнотида таъкидланишича, клубнинг қарзга ботишига вилоят губернатори ўринбосари Игор Гусковинг алоқаси йўқ. Шунингдек, мутасаддилар 2019—2020 йилларда «Олимп-2» стадионини капитал таъмирдан чиқариш учун 250 миллион рубл ажратилишини таъкидлаган. Шунингдек, машғулотлар майдонини таъмирлашга 48 миллион рубль ажратилади. Клуб таъминоти ва болалар футболи учун 78,6 миллион рубль ажратилиши белгиланган.

Аввалроқ «Ростов» клуби бош мураббийи Валерий Карпин жамоа уч ойдан буён футболчилар маошини тўлашда қарздор эканини айтганди. Шунингдек, «Ростов» бу муаммони бартараф этиш мақсадида қишда бир нечта футболчисини сотиши мумкинлиги таъкидланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz