Қайднома

Қидирув

Тошкент шаҳри футбол академиясида нима гаплар?

Тошкент шаҳри футбол академиясида нима гаплар?

  16.11.2019 21:24
  0
  311
Тошкент шаҳри футбол академиясида нима гаплар?

ЎФА мутахассислари Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясида барпо этилаётган майдонни кўздан кечирди.

Биласиз, Осиё футбол конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик янада ривожланиб, ўзаро ишонч ва алоқалар борган сайин мустаҳкамланиб бормоқда.

Қитъа футбол конфедерацияси билан ҳамкорликда юртимизда футболни янада ривожлантириш, “миллионлар ўйини” оммавийлигини оширишга қаратилган қатор лойиҳа ва дастурлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, ОФК кўмаги асосида футбол билан шуғулланиш учун бир нечта футбол майдонлари барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Майдонларнинг ҳар томонлама сифатли тарзда қурилишини таъминлаш, қолаверса жойларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бевосита ҳудудий футбол академияларига ташриф буюраётганидан хабарингиз бор.

Mутахассислар гуруҳи бу сафар ЎФА қошидаги Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди. У ерда академия тарбияланувчилари учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Қолаверса, янги барпо этилаётган сунъий қопламали майдон қурилиш ишлари кўздан кечирилди.

“Футболчининг ривожланишида сифатли майдонларнинг аҳамияти анча юқори. Яхши майдонлар бўлса мураббийлар тезкор ва бугунги кун футболи талабига жавоб берадиган кўплаб ёш футболчиларни тарбия қила оладилар. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда барпо этилаётган ҳар бир майдоннинг сифатли тарзда қурилиши биз учун жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади”, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz