Қайднома

Қидирув

Кимлар ЕЧЛ гуруҳ босиқчига умуман чиқиша олишмаган?

Кимлар ЕЧЛ гуруҳ босиқчига умуман чиқиша олишмаган?

  17.11.2019 09:44
  0
  437
Кимлар ЕЧЛ гуруҳ босиқчига умуман чиқиша олишмаган?

УЕФАга аъзо қуйидаги 22 ассоциациянинг клублари ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этмаган: Албания, Андорра, Арманистон, Босния ва Герцеговина, Гибралтар, Грузия, Ирландия, Исландия, Косово, Латвия, Литва, Лихтенштейн, Люксембург, Мальта, Молдова, Сан-Марино, Шимолий Ирландия, Шимолий Македония, Уэльс, Фарер ороллари, Черногория, Эстония

РЕКОРДЛАР, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР...

1 - Клаудио Браво («Манчестер Сити») ЧЛ тарихида захирадан майдонга тушиб, пенальтини бартараф этган биринчи дарвозабон бўлди.

1 - «Манчестер Сити» дарвозасини мажбурий тарзда қўриқлаган ҳимоячи Кайл Уокер ЧЛнинг охирги 3 мавсумида «сейв» кўрсатган биринчи инглиз футболчиси бўлди. Яъни англиялик дарвозабонлар шунча вақтдан буён турнирда бирор марта «сейв» намойиш этишмаган.

2 - Родриго («Реал») ЧЛ тарихида «хет-трик»ка эришган иккинчи ёш футболчига айланди (Рауль Гонсалесдан сўнг).

4 - Эрлинг Холанд («Зальцбург») ЧЛдаги дебют мавсумида қаторасига 4та ўйинда гол уриб, Зе Карлос, Алессандро Дель Пьеро ва Диего Коста қайд этган серияни такрорлади. Норвегиялик вундеркинд шунинг баробарида гуруҳ босқичи дастлабки  4та турида 7та гол тўплаб, аввалги юқори натижа (5та гол)ни яхшилади.

11 - «Наполи» вакили Хосе Кальехон «Зальцбург»га қарши баҳсда 11та вазият яратди. Сўнгги марта бундай креатив ҳаракатлар 2011 йили Месут Озил ижросида кузатилган эди.

14 - «РБ Лейпциг» клуби «Зенит»нинг 2014 йилдан буён еврокубоклар доирасида ўз майдонида қайд этган 14та ғалабали сериясига чек қўйди.

14 - Сон Хюн Мин «Тоттенхэм» сафида ЧЛда урган голлари сонини 14тага етказди. Айни пайт корейс футболчисидан олдинда биргина Гарри Кейн бор - 18та гол.

15 - Карим Бензема ЧЛнинг кетма-кет 15та мавсумида гол уриб, бу борада Лионель Месси натижасини такрорлади. Қолаверса, унинг турнирдаги голлари сони 50тага етди.

16 - ЧЛда 16-ўйинини ўтказган «Генк» ҳисобида ҳали ғалаба йўқ. Бу турнир тарихидаги энг ёмон кўрсаткичдир.

18 - «Реал» легионери Родриго турнирда гол урган бразилиялик энг ёш футболчи бўлди (18 ёшу 301 кунлик).

24 - «Ливерпуль» 2014 йилнинг 22 октябрь куни «Реал»га 0:3 ҳисобида ютқазганидан буён ЧЛнинг ўз майдонидаги ўйинларида мағлубият нималигини билмаяпти. «Қизиллар» бу оралиқда «Энфилд Роуд»да 26 марта майдонга тушишди - 18та ғалаба, 6та дуранг.

33 - «Бавария» вакили Иван Перишич захирадан майдонга тушгач, атиги 33 сониядан кейин гол муаллифига айланди.

34 - «Барселона» ўз майдонида ЧЛ доирасидаги кетма-кет 34та ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпти - 30та ғалаба ва 4та дуранг.

68 - Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул»нинг «Энфилд»да урган жами 68та голида иштирок этди (50та гол ва 18та самарали узатма). Мисрлик ҳужумчи бундай натижани 59та ўйинда қайд этди.

82 - Тете «Шахтёр» учун бразилиялик футболчилар урган голлар сонини 82тага етказди. Бразилияликлар турнирда биргина «Барселона» учун бундан кўпроқ гол уришган - 85та.

99 - «РБ Лейпциг»нинг 27 ёшли вакили Диего Демме «Зенит» билан баҳсда 99та ўйин ёхуд 2,5 мавсумга чўзилган голсиз сериясига нуқта қўйди.

 

Тўпурарлар

Эрлинг Холанд («Зальцбург») - 7та (2та - пен.)

Роберт Левандовски («Бавария») - 6та

Сон Хюн Мин («Тоттенхэм») - 5та

Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») - 5та

Серж Гнабри («Бавария») - 4та

Мауро Икарди («ПСЖ») -  4та

Ашраф Ҳакими («Боруссия» Д.) -  4та

Мемфис Депай («Лион») - 4та (1та - пен.)

Мислав Оршич («Динамо» Зг.) -  4та (1та - пен.)

Гарри Кейн («Тоттенхэм») -  4та (2та - пен.)

Лаутаро Мартинес («Интер») - 3та

Килиан Мбаппе («ПСЖ») - 3та

Алекс-Окслейд Чемберлен («Ливерпуль») - 3та

Квинси Промес («Аякс») - 3та

Родриго («Реал») - 3та

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») - 3та

 

Ассистентлар

 

Роберто Фирмино («Ливерпуль») - 4та

Ҳаким Зийеш («Аякс») - 4та

Корентен Толиссо («Бавария») - 3та

Гонсало Игуаин («Ювентус») - 3та

Такуми Минамино («Зальцбург») - 3та

Златко Юнузович («Зальцбург») - 3та

Анхель ди Мария («ПСЖ») - 3та

Риёд Маҳрез («Манчестер Сити») - 3та

Хван Хи Чхан («Зальцбург») - 3та

 

ЧЛ: гуруҳ босҚичига тегишли айрим фактлар

ЧЛ гуруҳ босқичида жами 140та клуб иштирок этган.

Гуруҳ босқичида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

Икер Касильяс («Реал», «Порту») - 94та

Криштиану Роналду («МЮ», «Реал», «Ювентус») - 87та

Хави Эрнандес («Барселона») - 80та

Гуруҳ босқичида энг кўп гол урган футболчилар

Лионель Месси («Барселона») - 67та

Криштиану Роналду («МЮ», «Реал», «Ювентус») - 62та

Карим Бензема («Лион», «Реал») - 45та

 

Техник кўрсаткичлар

Захира ўриндиҒи улуши

4та гол

«Бенфика»: Харис Сеферович (2та), Рауль де Томас, Луиш Пицци

3та гол

«Бавария»: Томас Мюллер, Корентен Толиссо, Иван Перишич

«ПСЖ»: Килиан Мбаппе (3та)

«Шахтёр»: Манор Соломон, Додо, Тете

2та гол

«Атлетико»: Эктор Эррера, Альваро Мората

«Манчестер Сити»: Раҳим Стерлинг, Фил Фоден

«Наполи»: Фернандо Льоренте, Лоренцо Инсинье

«Црвена Звезда»: Милош Вулич, Ричмонд Боачи

«Челси»: Миши Батшуайи, Рис Жеймс

1та гол

«Валенсия»: Ферран Торрес

«Генк»: Стивен Одей

«Динамо» Зг.: Лука Иванушец

«Зальцбург»: Эрлинг Холанд

«Интер»: Николо Барелла

«Лилль»: Жонатан Иконе

«Лион»: Бертран Траоре

«Тоттенхэм»: Кристиан Эриксен

«Ювентус»: Дуглас Коста

 

Голлар хронометражи

Дақиқалар        Голлар сони

---------------------------------------------

1-15                  28та

16-30                 25та

31-45                 34та

45 Қ ...              2та

46-60                 28та

61-75                 37та

76-90                 41та

90 + ...              12та

Жами:  207та

 

P.S.: мазкур кўрсаткичлар 7 ноябрь ҳолатига кўра келтирилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz