Қайднома

Қидирув

«Галатасарой» кеча Шомуродовни кузатди

«Галатасарой» кеча Шомуродовни кузатди

  20.11.2019 11:24
  0
  705
«Галатасарой» кеча Шомуродовни кузатди

«Ростов» клубидаги молиявий муаммолар сабабли, жамоа ўз тўпурари Элдор Шомуродовни трансферга қўйиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалгач, ўзбекистонлик голеадорга Россиянинг гранд клубларидан ташқари, Туркиянинг номдор клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.

 Туркиянинг бир қатор нашрлари қаторида «Hurriyet»нинг ёзишича, жорий мавсумда ҳужумчига ёлчимаётган «Галатасарой» клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Клуб мавсум бошида ўз сафига қўшиб олган икки ҳужумчи – колумбиялик Радамель Фалькао ва руминиялик Флорин Андоненинг ўйинидан умуман қониқмаяпти. Икки форвард ҳам жароҳатлар гирдобида қолаётгани клуб бош мураббийи Фотих Теримнинг режаларини бузмоқда. Катта умидлар билан Истамбул клубига таклиф этилган Фалькао мавсум бошидан буён 5 ўйинда бор йўғи 1 та гол урган. Туркия Суперлигасининг амалдаги чемпиони Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини январдаги трансфер ойнасида қўшиб олмоқчи.

 Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЦСКА Шомуродов учун 5 миллион таклиф этаётгани ҳақида хабар чиққан бўлса, кўп ўтмай «Советский Спорт» нашри Шомуродов учун курашда «Зенит» фаворит эканлиги ҳақида ёзганди. 


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz