Қайднома

Қидирув

Муаммо ташкилотчиликдами?

Муаммо ташкилотчиликдами?

  21.11.2019 01:04
  0
  513
Муаммо ташкилотчиликдами?

Газетага мактуб йўллашдан бош мақсадим - жаҳон чемпионати-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаши ҳақида ўз фикрларимни бирдириш. Мана, Қатар мундиали квалификацион жараёни иккинчи босқичи ярмига ҳам етиб келдик. Биласиз, Ўзбекистон миллий жамоаси мазкур раундни Фаластинда аламли ва тушунарсиз мағлубият билан бошлади. Лекин ўша ўйиндан кейин ҳам жамоамизнинг ҳали ўз сўзини айтиши, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишига шубҳаланмагандим, ҳозир ҳам бу борада хавотирим йўқ. Футболчиларимизнинг ҳал қилувчи охирги босқичда ўйнашларига 99 фоиз ишонаман (мактуб таҳририятга миллий жамоамизнинг Саудия Арабистони термасига қарши ўйинидан олдинроқ келган - ИФ). Мени ўйлантираётган масала умуман бошқа - кейинги босқичдаги ўйинлар. Аниқроғи, барчасига аниқлик киритадиган охирги 10та учрашув. Айтмасам ҳам аниқ, «уй-сафар» тизимида ўтадиган шу 10та ўйин «ҳаёт-мамот» мақомига эга бўлади ва ўйлайманки, «интрига» турнир охирига қадар сақланиб туради.

 

Энди асосий мақсадга кўчамиз: эсингиздадир, Россия терма жамоаси Евро-2008 саралашида жаҳонгашта мураббий Гус Хиддинк бошқарувида ўйнаб, якунда чемпионат йўлланмасини қўлга киритди ва финал раундида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, кўпчилик эътиборига тушди. Ўшанда (саралаш ўйинларида ҳам, финал раундида ҳам) русларга мураббийнинг шахсий тажрибаси ва маҳорати баробарида омад, ягона мақсад йўлида бирлашиш хислати қўл келгани тайин. Демоқчиманки, муваффақият йўлида кўп жиҳатларни уйғунлаштириш талаб этилади. Яна бир энг катта тўғри ёндашув - бу ҳомийлар томонидан Россия терма жамоасига катта маблағ ажратилгани ва футболчиларга ваъда қилинган муносиб моддий рағбат. Шахсий фикримча, шундай. Ҳар ҳолда, ўшанда терма жамоа аъзолари ҳар бир ғалаба учун 80000 доллар олишган.

Моддий рағбатнинг футболдаги самарасини Қатар ҳукумати ва шайхлар томонидан ажратилаётган сармоя беиз кетмаётгани мисолида ҳам билса бўлади. Қаранг, 10-12 йил олдин кўпчилик Қатар футболи нотўғри йўлдан кетаётгани ва шайхлар беҳуда пул сарфлашаётганини таъкидлаганди. Нима, ўзимиз ҳам шундай ўйламаганмидик? Энди эса Қатарнинг футбол сиёсати қандай самара бераётганини кўриб турибмиз. Айтинг, ўша 10 йил олдин Қатар терма жамоасининг Осиё чемпиони бўлишига ким ишонарди? Амалда қатарликлар жорий йил бошида ўтказилган қитъа биринчилигида барчани бирдек ҳайратлантиришди. Шахсан мен буни сенсация эмас, балки аниқ стратегия маҳсули сифатида таърифлайман. Ҳали кўрасизлар, Қатар термаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида ҳам ўз сўзини баралла айтади.

Умуман олганда, дунё футболидаги илғор терма жамоалар ҳам, клублар ҳам ҳозирги мавқеига катта харажат эвазига чиққан. Бунда кетган маблағ тезда натижа беришини кутиш но-ўрин. Демоқчи бўлганим - Ўзбекистон термасига имкон борича кўпроқ сармоя киритиш керак. Аниқроқ айтсам, Қатар-2022 мундиали саралашининг ҳал қилувчи босқичидан ўрин оладиган 10та ўйин учун футболчиларни моддий рағбатлантириш усулини ишлаб чиқиш талаб этилади. Мисол учун, ўйинлар аҳамияти ва рақибга, шунингдек, майдонга қараб, миллий   жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшган футболчиларга олдиндан маълум миқдорда мукофот пули белгилаш мақсадга мувофиқ. Буни ошкора реклама қилиш ҳам муҳим. Менимча, бундай ёндашувнинг ёмон тарафи йўқ. Бордию, маблағ етишмовчилиги муаммоси туғилса, бир қатор чораларни қўллаш мумкин:

1. Ўйин чипталари баҳосини сезиларли кўтариш.

2. Ҳомийларни жалб қилиш.

3. ТВда ЎФА номидан пулли ўйинлар ўтказиш (мисол  учун, «Омад шоу», «Борига  барака» каби).

4. ФИФА ва ОФКдан тегишли тартибда ёрдам олиш.

Ишонаманки, бундай ҳаракатлар самара беради, албатта. Мабодо, ЖЧ йўлланмаси қўлга киритилмаган тақдирда ҳам, катта йўқотилмайди. Чунки футболчининг олган пули ҳалол бўлади. Ахир ҳамма ҳам миллий жамоада ўйнайвермайди-ку. Бунинг учун футболчи ўз устида тинимсиз ишлаши керак. Қолаверса, моддий рағбат ҳаммани ҳаракатга солади. Яъни терма жамоага ўтиш масаласида рақобат ошади. Яна футболчилар бой бўлсалар, ёшлар ёки одамларга моддий-маънавий ёрдам қўлини чўзадилар. Ҳаммамиз инсонмиз, шуни унутмаслик даркор...

Содиқжон Эшқўзиев, Гулистон шаҳри 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz