Қайднома

Қидирув

Бундеслига: дастлабки 11 тур ҳосилоти

Бундеслига: дастлабки 11 тур ҳосилоти

  23.11.2019 08:56
  0
  309
Бундеслига: дастлабки 11 тур ҳосилоти

Турнир жадвалида «Боруссия» (Дортмундники эмас, Менхенгладбахники) 4 очколик фарқ билан етакчилик қилмоқда

***  Ўтган йили кучлилар сафида зўрға «жон» сақлаб қолган «Фрайбург» амалдаги чемпион - «Бавария» билан тенг миқдорда очко тўплаган ҳолда, 3-4-ўринларни бўлишиб турибди.

***  Ўтган евромавсумда Германия клублари орасида энг яхши натижа қайд этган «Айнтрахт» ҳали 9-ўриндан юқорига кўтарилгани йўқ.

***  «Вольфсбург» яқиндагина «Ювентус» қатори кучли 5та чемпионатда мағлубиятга учрамаган клуб бўлиб турганди. Бироқ «бўрилар» қисқа вақтда 10-ўринга «қулашди».

***  Бундеслига турнир жадвалида 2 ва 10-ўринларда бораётган жамоаларни атиги 4 очко ажратиб турибди - мега тиғизлик.

 

«Герта» ва «РБ Лейпциг» ўртасидаги ўйиндан олдин эса мухлислар «Берлин девори» қулатилганининг 30 йиллигини алоҳида нишонлашди. Мамлакат пойтахтидаги «Олимпия» стадиони майдони марказига пластик девор ўрнатилди. Унда «Биргаликда деворга қарши. Биргаликда Берлин учун» ёзуви бор эди. Сохта деворнинг икки томонига мухлислар саф тортишди, жамоалар футболчилари эса майдоннинг икки тарафига жойлашишди. Ана шу вақтда Шарқий Германиядан келтирилган Trabant русумли машина деворни уриб қулатди. Маълумот учун, 1961 йилнинг 13 август куни тикланган ушбу девор 1989 йилнинг 9 ноябрига қадар Берлинни Ғарбий ва Шарқий қисмларга бўлиб турди. Айтганча, 30 йил олдин «Герта» ва «Лейпциг» чемпионат доирасида бир-бирига тўқнаш келолмасди. Чунки улар икки давлат ҳудудидаги шаҳарлар шарафини ҳимоя қиларди: Лейпциг собиқ ГДР, Ғарбий Берлин эса собиқ ГФР таркибига кирарди.

Шунингдек, трибуналарда ҳам шоу уюштирилди. Аниқроғи, «Герта» мухлислари Берлин рамзи саналган машҳур Бранденбург дарвозаси акс этган баннерни намойиш этишди. Берлинлик фанатлар яна бир баннерда лейпцигликларни бирдамликка даъват этишди: «Ҳеч қандай девор бизни ажратолмайди. Ўртамизда идеология жарлиги бор, холос». Берлин клуби тарафдорлари шу тариқа Лейпциг жамоаси Австриянинг RedBull компанияси тижорат лойиҳаси эканлигига шаъма қилишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz