Қайднома

Қидирув

Яшил сертификат, бу нима?

Яшил сертификат, бу нима?

  25.11.2019 10:46
  0
  355
Яшил сертификат, бу нима?

«Эстудиантес»нинг янги стадиони чиндан ҳам, алоҳида эътиборга муносиб. Аренанинг том қисмида «оловли шер» айланиб юради. Асосийси, у ер юзида яшил сертификат олган дастлабки стадиондир.

«Эстудиантес» айни пайт Аргентина миллий чемпионати турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди, лекин жамоа ва пешқадам ўртасидаги фарқ атиги 3 очкога тенг. Қолаверса, «Эстудиантес» жуда кам гол қўйиб юбормоқда (бу борада фақат «Бока Хуниорс» яхшироқ кўрсаткичга эга) ва етакчилар даражасида кўп ғалаба қозонмоқда (7та ютуқ - энг юқори кўрсаткич). Энди ажойиб янги арена ҳам «Эстудиантес»га ўзгача қувват бағишласа, ажабмас. Уни миллий жамоалар ўйинлари туфайли юзага келган танаффусда фойдаланишга топширишди. Очилиш маросими ғаройиб махсус эффект билан эътиборни тортди: стадионга «оловли шер» сакраб тушди ва уни айланиб чиқди.

Машҳур собиқ футболчи - клуб президенти Хуан Себастьян Верон оташин нутқида стадионнинг очилиши - рўй бериши муқаррар кўплаб хурсандчиликлар дебочаси эканлигини алоҳида таъкидлади. Дейлик, очилиш маросимида «Эстудиантес» афсоналари иштирокида хайрия ўйини ташкиллаштирилди. Қисқаси, ҳаммаси жуда чиройли ўтди.

Янги аренага боҒлиҚ маълумотлар

 

***  Стадионга «Хорхе Луис Ирши» номи берилди. Яъни янги арена 1927-1932 йиллар оралиғида клуб президенти ролида ишлаган жонкуяр функционер шарафига аталди.

***  Клубнинг эски стадиони 1937 йили Аргентинада сунъий ёриткичларга эга биринчи арена бўлганди.

***  Эски арена 2005 йили хавфсизликка қаратилган янги талабларга жавоб бермаслиги туфайли ёпилди. Қайта қуриш жараёни эса молиявий муаммолар туфайли 10 йилдан кўпга чўзилди.

***  Янги аренада скайбокс, вип-ўриндиқлар ва балконни ўз ичига олган эни 10 метр ва узунлиги 200 метрга тенг павильон бор. Павильон яқин атрофдаги аҳоли турар-жойларини ўйинлар вақти кўтариладиган шовқиндан ҳам ҳимоя қилади.

***  Клуб раҳбарияти стадионни CCTV, Wi-Fi, 4G тизимлари билан тўлиқ жиҳозлаган. Аренани ёритишда фақат диод чироқларидан фойдаланилади.

***  «Эстудиантес» EDGE сертификатини олган дастлабки клубга айланди. Бу ҳужжат нимани англатади? Объект эҳтиёжига базавий вариантга нисбатан 20 фоиз кам элект қуввати, сув ва газ сарфланса, унга EDGE берилади.

***  Яшил сертификатли аренада биринчи расмий ўйин 30 ноябрда ўтказилади. «Эстудиантес» шу куни Аргентина чемпионати доирасида «Атлетико Тукуман»ни қабул қилади.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz