Қайднома

Қидирув

ОФКдан кутилмаган совға

ОФКдан кутилмаган совға

  26.11.2019 05:11
  0
  573
ОФКдан кутилмаган совға

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм» тармоғидаги ўз каналида битта хушхабарни эълон қилди. Унга кўра, 2021 йилги мавсумда Ўзбекистон клубларидан бири ОФК кубогида иштирок этади.

- Мендаги инсайдерлик маълумотларига таяниб айтсам, ОФК Ўзбекистон клубларига кутилмаган совға ҳозирламоқда. Эсингизда бўлса, ОФК Ижроий қўмитаси октябрь ойида 2021 йилдан эътиборан ОЧЛ иштирокчилари сонини 32тадан 40тага етказиш бўйича қарор қабул қилганди. Лекин бунда ҳар икки ҳудуд рейтингидаги дастлабки 6та мамлакатга ажратиладиган квоталари ўзгармайди. Оддий айтганда, 2016-2019 йиллар натижаларига кўра, рейтингда 6-ўринни эгаллаган Ўзбекистонга ОЧЛда «1+1» (1та - гуруҳ босқичи, 1та - саралаш «плей-офф» босқичи) кўринишида жой берилиши керак эди. Энди маълум бўлишича, ОФК маъмурияти 5 кундан сўнг йиғиладиган Мусобақалар қўмитасидан юқоридаги 6та мамлакатга 1тадан жой қўшиб беришни кўриб чиқишни сўради. Гап гуруҳ босқичи йўлланмаси ҳақида кетмоқда, аммо ОЧЛ эмас, ОФК кубоги учун. Агар таклифга ижобий жавоб берилса, 2021 ва 2022 йилларда аввалгидек, Ўзбекистондан 3та клуб Осиё турнирларида кураш олиб боради: 2таси ОЧЛда («1Қ1») ва 1таси ОФК кубогида (гуруҳ босқичида).

Рейтингнинг 7-10-поғоналаридан жой олган мамлакатлар эса ОЧЛ гуруҳ босқичининг 1тадан йўлланмасига эга чиқади. Дейлик, «Ғарб» минтақасида бу йўлланмалар Туркманистон ва Тожикистонга насиб этади. Хуллас, 2021 йилги мавсум Марказий Осиё учун тарихий бўлиши мумкин. Фақат қўмита қарорини кутиш қолди. Умуман, 7-10-ўринни эгаллаб турган мамлакатлар ҳам қитъа турнирлари (Чемпионлар Лигаси ва ОФК кубоги)да 3та жойга эга бўлишади.

7-9-ўринлар эгаларига бериладиган квота:

- ОЧЛ гуруҳ босқичидан 1та жой, ОФК кубогидан 2та жой

10-ўрин эгасига бериладиган квота:

- ОЧЛ гуруҳ босқичидан 1та жой, ОФК кубогидан 1та жой, ОФК кубоги саралаши «плей-офф» босқичидан 1та жой

2019 йил рейтингида Тожикистон 9, Туркманистон эса 10-ўринни эгаллаб турибди. Қизиқ, агар амалда ҳаммаси шундай бўлса, ОФК кубоги гуруҳ босқичида Марказий Осиёнинг 5та клуб ўйнаши аниқ:

Ўзбекистон - 1та клуб

Тожикистон - 2та клуб

Туркманистон - 1та клуб

Қирғизистон - 1та клуб

«Плей-офф»да ўйнайдиганлар:

Туркманистон - 1та клуб

Қирғизистон - 1та клуб

Афғонистон - 1та клуб

ОФК кубогида Марказий Осиё учун 1та гуруҳ ажратилганини ҳисобга олсак, бу жамоалар ягона квартетга сиғмаслиги ойдинлашади. Шуни назарда тутиб айтсак, ҳаттоки, ОФК ходимлари ҳам ОФК кубоги қандай ўтишини билишмаса керак...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz