«Боруссия» Д. Германия Бундеслигаси 12-турида камтарин «Падерборн»ни қабул қилиб, мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди. Муқаррардек кўринган мағлубиятдан. Ҳар ҳолда, дортмундликлар ўйин давомида ҳаттоки, 0:3 ҳисобида ҳам орқада боришди, кейин эса...
Баъзида дуранг натижа худди ғалабадек ёқимли бўлади, эҳтиросларни 100 фоиз жунбушга солади. «Боруссия» бош мураббийи Люсьен Фавр ўтган жума оқшоми шундай ҳолатга тушган бўлса, ажабмас. Аслида Дортмунд дружинасининг муаммосиз ғалаба қозонишига ҳеч ким шубҳаланмаётган эди. Зеро, рақиб - «Падерборн» ортда қолган 11та турда атиги 4 очко олган ва Бундеслига турнир жадвалида яққол аутсайдер бўлиб турганди. «Боруссия» эса гарчи 6-ўринга жойлашган бўлсада, 2-поғонадаги иштирокчидан атиги 2 очко орқада эди.
Айтганча, «Боруссия» агар ют-қазса, одатда анча кўп гол қўйиб юборади. Ҳар ҳолда, дортмундликлар жорий мавсумнинг ўзида «Унион»га 1:3 ва «Бавария»га 0:4 ҳисобида ютқазишди. «Падерборн» аксинча, чемпионат доирасидаги охирги 11та ўйинининг ҳеч бирида 2тадан кўп гол урган эмасди. Қарангки, ўйин воқеалари кўпчиликни чинакамига шошириб қўйди - «Боруссия» биринчи бўлимдаёқ камтарин жамоадан 3та гол қабул қилиб олди. Жумладан, ярим ҳимоячи Штрели Мамба «дубль» қайд этди. У бунга қадар «Фрайбург» ва «Байер»га қарши кечган учрашувларда ҳам гол урган, аммо «Падерборн» ҳар икки сафар якунда мағлубиятни тан олганди.
Яна бир диққатга сазовор факт: Люсьен Фавр 46-дақиқага қадар захира лимитидан тўлиқ фойдаланди. Аниқроқ айтсак, танаффусга чиқиш арафасида Пако Алькасерни алмаштирганди (жароҳат туфайли), кейин Торган Азар ва Ашраф Ҳакими ўйинга қўшилишди. Муҳими, «Боруссия» иккинчи бўлимда анча фаолроқ кўринди ва якунда 0:3ни 3:3га айлантира олди. Жейдон Санчо ва Аксель Витцель 1тадан гол уришгач, Марко Ройс аввалига дарвоза тўсинини нишонга олди, кейин 90}3-дақиқада мақсадига эришди - 3:3. «Боруссия» шу тариқа ички чемпионатдаги 3-мағлубиятдан қутулиб қолди, бечора «Падерборн» эса 2-ғалабадан мосуво бўлди...
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20