Қайднома

Қидирув

«Майнц»дан ажойиб натижа

«Майнц»дан ажойиб натижа

  29.11.2019 08:56
  0
  317
«Майнц»дан ажойиб натижа

Бундеслига ҳар ҳафта кутилмаган натижалари билан омма эътиборини ўзига қаратмоқда. Жумладан, «Майнц» сафар ўйинида сон жиҳатидан озчилик бўлган ҳолда, 4та гол урган дастлабки жамоага айланди. Аниқроқ айтсак, XXI асрда ҳеч қайси клуб бундай натижага эришмаганди.

Хуллас, Бундеслига 12-турида «Хоффенхайм» меҳмони бўлиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган «Майнц» бу борада рекордчи бўлди. Зеро, майнцликлар ўйиндаги 4та голни майдонда 10 киши бўлиб қолганларидан ке­йин уришди. Эътиборли томони, «Майнц»нинг янги бош мураббийи Ахим Байерлорцер дебютини айнан Зинсхаймда нишонлади.

* Байерлорцер мураббийлик фаолиятини «Лейпциг»­да бошлаган, кейинчалик Ральф Рангник ишлаган пайт­да унга ассистентлик қилган;

* У бир-икки мавсумни «Регенсбург»да (иккинчи Бундеслига) ўтказиб, жамоаси билан бешинчи ва саккизинчи ўринларни эгаллаган;

* Баҳорда «Кёльн» муддатидан аввал Бундеслига йўлланмасини қўлга киритди, аммо бош мураббий Маркус Анфангни финишга тўртта тур қолганда бўшатишди (айтишларича, бунга раҳбарият билан келишолмагани сабаб бўлган - унинг ўрнини Байерлорцер эгаллади;

* «Кёльн» Ахимнинг қўл остида атиги иккита ўйинда ғалабага эришиб, кубок баҳсларини тарк этди.

«Кёльн»дан ишдан бўшаши ҳамоно, уни «Майнц» ўз сафига олиб келди. Илк ўйин - Зинсхаймдаги синов. «Хоффенхайм» қаторасига олтита учрашувда зафар қучганди. Тақдир ҳазилини қарангки, айнан «Хоффенхайм»дан учралган мағлубият сабабли Байерлорцерни «Кёльн»да истеъфога чиқаришганди. Бунинг учун ўч олинди.

* «Майнц» биринчи бўлимдан сўнг 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо танаффус арафасида жамоа майдонда 10 киши бўлиб қолди - қўполлик учун ярим ҳимоячи Баку четлатилди;

* Иккинчи бўлим Кадержабекнинг автоголи билан бошланди - «Майнц» 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди, 62-дақиқада эса учинчи голни урди;

* Крамарич ўз голи билан кичик интригани қайтарганди, аммо Боэтиюс ва Кунде сўнгги дақиқаларда биттадан тўп киритиб, ҳисобнинг йирик - 5:1 бўлишини таъминлашди;

* Бутун бир бўлимни камчиликда ўтказган «Майнц» футболчилари шу ҳолда рақиб дарвозасини тўрт марта ишғол қилишди.

Бундан ҳам қизиғи:

* «Майнц» Бундеслигадаги сафар ўйинида сўнгги марта 7 йил аввал учта ва ундан ортиқ гол урганди;

* «Майнц» Бундеслигадаги сафар ўйинида фақат бир марта бундан йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонган - 2005 йили «Бохум» 6:2 ҳисобида таслим этилган;

* «Майнц» футболчиси Озтунали жорий мавсумдаги иккинчи тўпини киритди. Дастлабки голини ҳозирги устози Байерлорцернинг жамоаси - «Кёльн» дарвозасига урганди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz