Қайднома

Қидирув

Роналдуда яширин тўй?!

Роналдуда яширин тўй?!

  30.11.2019 08:54
  0
  323
Роналдуда яширин тўй?!

Криштиану Роналдунинг мол-мулкини эндиликда ниҳоят, унинг қонуний турмуш ўртоғига айланган Жоржина Родригес назорат қилади. Диққатга сазовор томони, машҳур жуфтлик яқинда Марокашда тўй маросимини ўтказди. Мутлақо яширин тарзда! Дарвоқе, тантаналарнинг ташкилий ишлари билан футболчининг яқин дўсти Бадр Хари шуғулланибди. Энди Кришнинг сирли тўй оқмоши атрофидаги фактлар (манба - sport24.ru) билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Роналду ҳозирча «Ювентус»да ўйнамас экан, нега энди шахсий ишларини ҳал қилиб олмаслиги керак? Ҳар ҳолда, португалиялик юлдуз ҳамон «Ювентус»дан «зада». Бинобарин, Маурицио Сарри олдинроқ унинг «Аталанта»га қарши баҳсда майдонга тушмаслиги 99 фоиз ҳал этилган масала эканлигини яширмаганди. Мураббийнинг айтишича, Криш Португалия термаси ихтиёридан яхши спорт формасида қайтмаган эмиш. Ваҳоланки, у Литва ва Люксембург термаларига қарши кечган баҳсларда аъло даражада ҳаракатланиб, 4та гол урганча эронлик Али Даи рекорди (миллий жамоада урилган голлар сони бўйича)га анча яқинлашди. Хуллас, Криштиану шундан кейин шахсий ҳаётига боғлиқ муҳим масалани ҳам ҳал этишга улгурди.

Кўпчилик интернет тармоқларида Роналду ва Жоржина Родригеснинг Марокашдаги сирли тўйи ҳақида ўқишга улгургани тайин. Шунинг учун маросимнинг энг асосий фактларини келтириш билан чекланиш жоиз:

1. Ҳозирча ҳеч қандай расмий баёнот йўқ, лекин Криштиану ва Жоржинанинг ўзаро муносабатларни қонунийлаштирилганига шубҳа йўқ. Ўзи жуфтлик анчадан, яъни 2016 йилдан буён бирга. Улар ўрталарида муҳаббат борлигини ҳам яширишаётгани йўқ, қолаверса, Жоржина хоним Криштианудан аллақачон фарзанд кўрди. Шуларни назарда тутсак, уларнинг тўй маросими «сенсация» саналмайди.

2. Жоржина аслида Роналдунинг онаси - Долорес Авейру билан сира келишолмаяпти. Айтишларича, Долорес хоним ўғлини шунчаки, қизғанаётган экан. Тўғри, буни «оналик инстинкти ҳимояси» сифатида баҳолаш мумкин.

3. Эҳтимолки, Роналду онаси ва қаллиғи ўртасидаги муносабатлар яхши эмаслиги туфайли ҳам никоҳдан ўтиш маросимини Марокашда, боз устига, тор доирада ўтказишга қарор қилгандир. Айтганча, матбуотда Криштианунинг куёвлик костюмида тушган бирорта сурати чиқмади, шунингдек, Жоржинанинг гулдаста тутиб турган келинчаклик ҳолати тасвири ҳам йўқ.

4. Муҳим банд: эндиликда Роналдуга тегишли мол-мулкни Жоржина Родригес назорат остига олади. Ҳар ҳолда, бойликнинг маълум қисми Жоржина хоним тасарруфига ўтади. «Тўй маросими ва жуфтликнинг йўлидан ҳайрон қолганим йўқ. Ҳаммаси ўтган йилнинг 29 август куни ойдинлашган эди - Роналду ўшанда Мадейрага шахсий адвокатлари билан йўл олиб, ўз васиятномасига айрим тузатишлар киритган. Дейлик, ҳужжатларга Жоржинани ҳам қўшиб қўйганди. Бунга қадар футболчининг бор мол-мулки онаси назоратида эди. Хуллас, Криш ўша куни васиятноманинг айрим бандларини ўзгартириб, унга ўз фарзандлари ва маҳбубасини ҳам киритиб қўйганди», - деди Роналду оиласига яқин кишилардан бири.

5. Novella 2000 маълумотларига кўра, тўй маросимининг ташкилий ишлари билан ММА жангчиси ва Роналдунинг қадрдон дўсти Бадр Харининг шахсан ўзи шуғулланган.

6. Криштиану Роналду Марокашда тез-тез кўриниш беради. У бу мамлакатда ҳаттоки, ўзига тегишли Pestana CR7 меҳмонхоналар тармоғи бўлимини очмоқчи.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz