Қайднома

Қидирув

Англия премьер лигаси: «Сити» бўлмаса, «Лестер» бор...

Англия премьер лигаси: «Сити» бўлмаса, «Лестер» бор...

  02.12.2019 23:24
  0
  55
Англия премьер лигаси: «Сити» бўлмаса, «Лестер» бор...

«Ливерпуль» жорий мавсум ниҳоят, АПЛ тахтига кўтариладигандек. Ҳар ҳолда, Юрген Клопп жамоаси ғолибона юришини давом эттираётган паллада асосий рақиб - «Манчестер Сити» оғриқли йўқотишларга юз тутмоқда. «Шаҳарликлар» бу сафар «Ньюкасл» майдонида қимматли 2 очкодан айрилишди. Қолаверса, анча тетиклашган «Челси» ҳеч ким кутмаган жойда «Вест Хэм»га имкониятни бой берди. Лекин «Лестер» ҳозирча «Ливерпуль» изидан юришни давом эттирмоқда, гарчи ўртада 8 очколик фарқ бўлсада...

*** «Арсенал» сафарда «Норвич»ни енголмади - 2:2. Шу тариқа жамоанинг ғалабасиз серияси 8та ўйинга етди (барча турнирлар ҳисобидан).

*** «Ливерпуль» АПЛда қаторасига 31-ўйинни мағлубиятсиз якунлаб, бу борада 1988 йили қайд этган ўз рекордини такрорлади. Ўшанда Кенни Далглиш бошқарган жамоа 1987 йил май - 1988 йил март оралиғида чемпионат доирасидаги 31та учрашувда мағлубият нималигини билмаганди.

*** «МЮ» дастлабки 14та турда атиги 18 очко тўплади. Бу клубнинг 1988 йилдан буён қайд этган энг ёмон стартидир. «Қизил иблислар» мавсум-1988|1989да ҳам 14та турда 18 очко олишган ва якунда 11-ўринни банд этишганди.

*** «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди АПЛда қаторасига 6та ўйиндан бери майдондан голсиз чиқаётгани йўқ. 32 ёшли тўпурар 2015 йилнинг ноябрида кетма-кет 11та турда рақиблар дарвозасини нишонга олиб, бу борада рекорд ўрнатганди.

*** «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон фаолияти давомида илк марта қизил карточка олди. Бразилиялик футболчи энди «Эвертон»га қарши дербини ўтказиб юборади.

*** «Челси» футболчилари «Вест Хэм»га бой берилган ўйин давомида бирор марта қўполлик ишлатишмади. Бундай ҳолат АПЛ-2003|2004дан буён иккинчи марта кузатилди. Ўшанда «Вулверхэмптон» вакиллари «Брайтон» билан баҳсда бирор марта қоидага зид ҳаракатланишмаганди.

*** «Челси»га қарши баҳсда «Вест Хэм» дарвозасини қўриқлаган 33 ёшли Дэвид Мартин финал ҳуштаги янграгач, кўз ёшини тўхтатиб туролмади. Гап шундаки, клуб тарбияланувчиси саналган фахрий кипер бунга қадар «болғачилар» сафида бирор марта майдонга тушмаганди.

 

30 ноябрь

НЬЮКАСЛ -

МАНЧЕСТЕР СИТИ - 2:2 (1:1)

Ньюкасл. 49937 томошабин.

Голлар: Виллемс (25), Шелви (88) - Стерлинг (22), де Брюйне (82).

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Стоунз, Фернандиньо, Менди, де Брюйне, Гюндоган, Давид Сильва (Фоден, 70), Маҳрез (Бернарду Сильва, 69), Габриэль Жезус (Родри Эрнандес, 84), Стерлинг.

БЕРНЛИ -

КРИСТАЛ ПЭЛАС - 0:2 (0:1)

Бернли. 19818 томошабин.

Голлар: Заха (45+1), Шлупп (79).

ЧЕЛСИ - ВЕСТ ХЭМ - 0:1 (0:0)

Лондон. 40595 томошабин.

Гол: Крессуэлл (48).

Челси: Аррисабалага, Жеймс, Зума, Томори, Эмерсон, Жоржиньо (Канте, 63), Ковачич, Педро (Виллиан, 63), Маунт, Пулишич, Жиру (Хадсон-Одои, 71).

ЛИВЕРПУЛЬ - БРАЙТОН - 2:1 (2:0)

Ливерпуль. 53319 томошабин.

Голлар: ван Дейк (18, 24) - Данк (79).

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнольд, Ловрен, ван Дейк, Робертсон, Окслейд-Чемберлен (Адриан, 78), Хендерсон, Вейналдум, Салоҳ (Лаллана, 69), Фирмино (Ориги, 76), Мане.

Четлатиш: Алиссон (77, Л.).

ТОТТЕНХЭМ - БОРНМУТ - 3:2 (1:0)

Лондон. 59626 томошабин.

Голлар: Алли (21, 50), Сиссоко (69) - Харри Уилсон (74, 90+6).

Тоттенхэм: Гассанига, Орье, Санчес, Алдервейрелд, Вертонген, Ндомбеле (Лукас Моура, 74), Дайер, Сиссоко, Алли (Уинкс, 90), Сон Хюн Мин (Ло Чельсо, 88), Кейн.

САУТГЕМПТОН - УОТФОРД - 2:1 (0:1)

Саутгемптон. 26929 томошабин.

Голлар: Ингз (79), Уорд-Проуз (83) - Сарр (24).

1 декабрь

НОРВИЧ - АРСЕНАЛ - 2:2 (2:1)

Нориж. 27067 томошабин.

Голлар: Пукки (21), Кантуэлл (45+2) - Обамеянг (29-пен., 57).

Арсенал: Лено, Давид Луиз, Чемберс, Мустафи, Колашинац, Гендузи (Сака, 78), Озил (Мартинелли, 89), Уиллок (Торрейра, 70), Жака, Лаказетт, Обамеянг.

ВУЛВЕРХЭМПТОН - ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД - 1:1 (0:1)

Вулверхэмптон. 31642 томошабин.

Голлар: Догерти (64) - Муссе (2).

ЛЕСТЕР - ЭВЕРТОН - 2:1 (0:1)

Лестер. 32144 томошабин.

Голлар: Варди (68), Ихеаначо (90+4) - Ришарлисон (23).

Лестер: Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Сеюнжю, Чилуэлл, Н~Диди, Перес (Ихеаначо, 62), Тилеманс, Мэддисон, Барнс (Олбрайтон, 82), Варди.

МЮ - АСТОН ВИЛЛА - 2:2 (1:1)

Манчестер. 73381 томошабин.

Голлар: Хитон (42-авт.), Линделёф (64) - Грилиш (11), Мингс (66).

МЮ: де Хеа, Ван-Биссака, Линделёф, Магуайр, Уильямс (Шоу, 79), Перейра, Фред, Жеймс, Мата (Лингард, 74), Рэшфорд, Мартиаль (Гринвуд, 82).

 

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - АПЛда ғалаба қозониш ёки очколар сони ҳақида ўйлаш ноўрин, яхшиси, ўйинларда ғалабага интилавериш керак. Агар буни уддаласак, умумий ҳолатимиз яхшиланиши аниқ. Бугун айнан ғалаба қозонишни хоҳлашимизни кўрсатдик, бироқ ўхшамади... Натижага эришишни истаган жамоа ҳар бир рақибга катта ҳурмат билан қараши шарт. Бор имкониятларни ишга солдик, аммо «Ньюкасл» муносиб қаршилик кўрсатди. Олдинда ҳали ўйинлар кўп, уларда очко йўқотмасликка ҳаракат қиламиз, албатта. Бундан нима чиқишини эса вақт кўрсатади.

Фрэнк Лэмпард («Челси» бош мураббийи): - Жамоам яхшироқ ўйнаши мумкин эди. Мағлубият энг даҳшатлиси эмас, фақат бундан тўғри хулоса чиқарсак, бас. Аслида енгилмас клуб мақомига даъво ҳам қилмаётгандик. «Челси» айнан шундай синовлар туфайли янада кучаяди. Йўқ, мағлубиятни Абрахам йўқлигига боғлаш ноўрин. Ҳамма гап шундаки, рақиб жарима майдонига яқин ҳудудда сифатли ҳаракатланолмадик. Яна бир муаммо - бу фойдаланиш коэффициентининг ҳамон пастлиги. Нима бўлишидан қатъий назар, жамоамга ишонаман. Умуман, ҳозир кескин реакция билдириш вақти эмас. Натижадан ҳайратланмадим, чунки бу - АПЛ.

Юрген Клопп («Ливерпуль» бош мураббийи): - Ҳа, охирида роса асабийлашишимга тўғри келди, негаки, ақл бовар қилмас вазиятларни қўлдан чиқардик. Тўғрироғи, рақиб кипери бир неча ажойиб «сэйв»лар кўрсатди. Ўйин нега оғир кечди? Чунки «Брайтон» яхши жамоа. Адриан учун хурсандман - у 2 марта голдан қутқарди. Алиссоннинг «қизил» олганига келсак, ўша лавҳани аниқ кўролмадим. Виржиль 2та гол уриб, ўз савиясини билдириб қўйди, лекин мен учун Адриан энг яхши ўйинчи бўлди. Ахир шундай учрашувда захирадан тушиб, 2та «сэйв» кўрсатиш катта гап...

РЛАР:

Варди (Лестер) - 13та

Абрахам (Челси) - 10та

Обамеянг (Арсенал) - 10та...

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  ЛИВЕРПУЛЬ 14 13 1 0 32-12 40
2  ЛЕСТЕР 14 10 2 2 33-9 32
3  МАНЧЕСТЕР СИТИ 14 9 2 3 39-16 29
4  ЧЕЛСИ 14 8 2 4 28-20 26
5  ТОТТЕНХЭМ 14 5 5 4 24-21 20
6  ВУЛВЕРХЭМПТОН 14 4 8 2 19-17 20
7  ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД 14 4 7 3 17-13 19
8  АРСЕНАЛ 14 4 7 3 20-21 19
9  МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 14 4 6 4 21-17 18
10  БЕРНЛИ 14 5 3 6 20-20 18
11  КРИСТАЛ ПЭЛАС 14 5 3 6 13-18 18
12  БОРНМУТ 14 4 4 6 18-20 16
13  ВЕСТ ХЭМ 14 4 4 6 17-23 16
14  НЬЮКАСЛ 14 4 4 6 13-22 16
15  АСТОН ВИЛЛА 14 4 3 7 21-22 15
16  БРАЙТОН 14 4 3 7 16-21 15
17  ЭВЕРТОН 14 4 2 8 14-22 14
18  САУТГЕМПТОН 14 3 3 8 15-32 12
19  НОРВИЧ 14 3 2 9 15-30 11
20  УОТФОРД 14 1 5 8 9-28 8

15-тур

3 декабрь (сешанба)

00:30    Кристал Пэлас - Борнмут

01:15    Бернли - Манчестер Сити

4 декабрь (чоршанба)

00:30    Лестер - Уотфорд

00:30    Вулверхэмптон - Вест Хэм

00:30    МЮ - Тоттенхэм

00:30    Челси - Астон Вилла

00:30    Саутгемптон - Норвич Сити

01:15    Ливерпуль - Эвертон

5 декабрь (пайшанба)

00:30    Шеффилд Юнайтед - Ньюкасл

01:15    Арсенал – Брайтон


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz