Қайднома

Қидирув

ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия термаси мураббийлари билан учрашди

ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия термаси мураббийлари билан учрашди

  07.12.2019 06:07
  0
  271

нварь ойида Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этади. Аввал хабар берганимиздек, эртадан олимпиячиларимиз мусобақага тайёргарлик доирасидаги сўнгги йиғинга киришади.


Йиғин олдидан эса Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Олимпия терма жамоамиз мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида терма жамоа олдига қўйилган вазифалар, олдиндаги якуний ўқув-машғулот йиғини, Осиё чемпионатига олиб борилган тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди. МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Любинко Друлович бошчилигидаги мураббийлар штаби билан дўстона мулоқот қилиб, терма жамоадаги ички муҳит, футболчиларнинг жисмоний ҳамда руҳий тайёргарлиги билан қизиқишди. Терма жамоа аъзоларига зарур барча шарт-шароит яратиб берилиши, уларнинг бор диққат-эътиборлари фақат ва фақат олдиндаги масъулиятли мусобақага қаратилиши лозим экани таъкидланди.

Ўз навбатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби бундай қўллаб-қувватлашдан мамнун эканликларини билдириб, терма жамоанинг барча аъзолари Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик олиб бораётгани ва зиммаларидаги улкан масъулиятни ҳис этиб туришганини, насиб этса қитъа биринчилигида бор маҳорат ишга солинишини таъкидлашди.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz