Қайднома

Қидирув

Элман ТАГАЕВ: «Кетиш энг тўғри қарор эди»

Элман ТАГАЕВ: «Кетиш энг тўғри қарор эди»

  08.12.2019 08:41
  0
  691
Элман ТАГАЕВ: «Кетиш энг тўғри қарор эди»

Якунига етган мавсумда Наманганнинг «Навбаҳор» клуби шарафини бир қатор легионерлар ҳимоя қилишди. Хусусан, жамоага осиёликлар лимитини тўлдириш мақсадида туркманистонлик Элман Тагаев таклиф этилди. Бироқ номаълум сабабларга кўра, у давра якунланмасидан «лочинлар» сафини тарк этди. Аввалроқ «Андижон»даги ўйинлари орқали ўзбекистонлик мухлисларга танилган футболчи билан суҳбатда шу мавзуда ҳам савол бердик.

- Элман, айни пайт қайси жамоа­да тўп суряпсиз? «Навбаҳор» сафини нега тарк этдингиз?

- Ҳозир «Аҳал» клубида ўйнаяпман. Намангандаги фаолиятимнинг қисқа кечишига ўзига яраша сабаблар бор, лекин буни батафсил изоҳламоқчи эмасман. Шундай бўлиши керак экан, бўлди. Бошқа изоҳга ҳожат йўқ, менимча.

- Очиқчасига айтишингиз мумкин. Балки «Навбаҳор»да мураббий билан ўзаро тушунмовчилик юзага келгандир?

- Йўқ. Гап бунда эмас. Мураббий билан ҳам муаммо туғилмади. Такрорлайман, бари ўзимнинг шахсий ишим. Албатта, айрим кичик муаммолар юзага келганини яширмайман. Мен учун клубдан кетиш тўғри қарор эди. Агарда кетсам, ўзим учун ҳам, жамоа учун ҳам фойдали бўлади, деб ўйладим. Лекин «Навбаҳор» доим юрагимда қолади, уни унутмайман, самимий мухлисларини ёддан чиқармайман.

- Маълум муддат «Андижон»да ҳам ўйнадингиз, аммо у ердаги фао­лиятингиз ҳам узоққа чўзилмаган...

- Вазият тақозоси билан жамоани тарк этишга мажбур бўлдим. Тўғри қарор қабул қилдим, деб ўйлайман. Инсон доим ўзи учун фойдали бўлган нарсани танлаши керак.

- Нима деб ўйлайсиз, ҳозир аксарият футболчиларнинг янги жамоага мослашишлари қийин кечишига нима сабаб бўлмоқда: иқлим шароитими ёки ички муҳит?

- Билмадим, бу жараён ҳаммада турлича кечади. Мослашиш жараёни - у ердаги ички муҳит, жой, иқлим, таомлар, умуман, барчасига ўрганиш учун вақт зарур. Мазкур ҳолатда, биринчи навбатда, вақт омилини эътиборга олиш даркор.

А.ИСКАНДАРОВ суҳбатлашди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz