Қайднома

Қидирув

Вальверде: «Месси шунчаки дам олади, бу ерда бошқа ҳеч гап йўқ»

Вальверде: «Месси шунчаки дам олади, бу ерда бошқа ҳеч гап йўқ»

  10.12.2019 10:09
  0
  276
Вальверде: «Месси шунчаки дам олади, бу ерда бошқа ҳеч гап йўқ»

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде «Интер»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашар экан, нима учун бир қатор етакчилар, жумладан, Лионель Месси таркибада йўқлигига изоҳ бериб ўтди.

«Ўзаро маслаҳатлашиб, шу қарорга келдик. Мессини қайдномага киритмадик. Нима учун? Шунчаки, у дам олади. Бу ерда бошқа ҳеч қанақа гап йўқ. Олдинда ҳали бир қатоқ муҳим ўйинлар кутиб турибди. Шунинг учун баъзи футболчиларни таркибга киритмадим.

Қолаверса, ўтган йили ҳам «Жузеппе Меацца»да Мессисиз ўйнаганмиз, менимча ёмон ҳаракат қилмагандик», - дейди Вальверде.

Маълумот учун, Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги «Интер» - «Барселона» ўйини бугун, тунги соат 01:00да старт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz