Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов Франция клубига ўтиши мумкин

Элдор Шомуродов Франция клубига ўтиши мумкин

  10.12.2019 12:58
  0
  348
Элдор Шомуродов Франция клубига ўтиши мумкин

«Лион» Ўзбекистон терма жамоаси ва «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда.   Таъкидланишича, францияликлар клуби скаутлари 24 ёшли футболчини «Спартак» — «Ростов» учрашувида (4:1) кузатиб борган. Қишки танаффус арафасидаги сўнгги ўйинда ўзбекистонлик футболчи битта самарали узатмага муаллиф бўлди. Шунингдек, Шомуродовга Испаниянинг «Севилья» клуби ҳам бефарқ эмас.

«Ростов» ҳужумчиси Россия чемпионатида «гол+пас» тизими бўйича иккинчи ўринда бормоқда. Ўнта гол ва бешта самарали узатмага муаллиф бўлган Элдор бу борада фақат «Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюбадан ортда қолмоқда. Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2019 йили ўнта гол уришга эришди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz