Қайднома

Қидирув

«Қочоқ» Бэйл

«Қочоқ» Бэйл

  10.12.2019 16:34
  0
  166
«Қочоқ» Бэйл

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл Испания Примероси 16-тури доирасидаги «Эспаньол»га қарши баҳс (2:0) давом этаётган пайт стадионни ўзбошимча тарк этди. Хабар берилишича, «Қироллик клуби» «заявка»сига киритилмаган уэльслик юлдуз учрашувнинг 80-дақиқасида «Сантьяго Бернабеу»дан чиқиб кетган. Жамоадаги тартиб-қоидаларга биноан, футболчи стадионни ўйин тугашидан 10 дақиқа аввал (ҳакам томонидан қўшилган вақтни ҳисобга олмаганда) тарк этиши мумкин эмас. Бэйл эса бунга журъат топди. У аввалроқ «Леганес» билан ўйин (5:0)нинг 82-дақиқасида худди шундай қилганди. Маълумот учун, жорий мавсум уэльслик ҳужумчи ҳисобида 8та ўйинда урилган 2та гол ва шунча самарали узатма бор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz