Қайднома

Қидирув

Эрнандес Эрнандес «Эл-класико»ни бошқаради

Эрнандес Эрнандес «Эл-класико»ни бошқаради

  10.12.2019 13:51
  0
  241
Эрнандес Эрнандес «Эл-класико»ни бошқаради

Испания қироллик футбол федерацияси 18 декабрь куни бўладиган «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги ўйин учун ҳакамларни тайинлади.

Мавсумдаги дастлабки «класико»ни Алехандро Эрнандес Эрнандес бошқариб борадиган бўлди. Бу ҳақда «Marca» нашри хабар тарқатди.

Канарлик ҳакам аввалроқ ҳам ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинни бошқарган эди. Улардан бирида «Барса» ғалаба қозонган бўлса, биттасида «Қироллик клуби»нинг қўли баланд келган. Бир тўқнашув эса дуранг билан якунланган. Бундан ташқари, Эрнандес Эрнандес мадридликлар сардори Серхио Рамосни икки марта майдондан четлатган.

«Барселона» – «Реал Мадрид» ўйини 18 декабрь куни тунги соат 00:00 (Тошкент вақти билан)да бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz