Қайднома

Қидирув

Бирин-кетин истеъфо...

Бирин-кетин истеъфо...

  11.12.2019 00:27
  0
  330
Бирин-кетин истеъфо...

Сўнгги кунларда Осиёнинг айрим термаларида бош мураббийлар истеъфоси кузатилди. Жумладан, Эрон миллий жамоаси бельгиялик Марк Вильмотсни ишдан бўшатди. Бу ҳақда мураббий «Твиттер»даги саҳифаси орқали хабар берди. Вильмотснинг ёзишича, Эрон футбол федерацияси у билан тузилган шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаган. Маълумот учун, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2022|ОК-2023 қўшма саралаши «C» гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Шунингдек, БАА футбол ассоциа­цияси Берт ван Марвейк билан тузилган шартномани бекор қилди. Бунга амирликларнинг Кўрфаз кубогида Қувайт термасига қарши кечган баҳсда мағлубиятга учрашгани (2:4) сабаб бўлди. Қолаверса, БАА термаси голландиялик мураббий қўл остида ЖЧ-2022 саралаши ўйинларида ҳам кутилган натижани қайд этолмади. Дейлик, амирликлар сафарда Таиланд ва Вьетнам термаларига ютқазишди. Шуларни инобатга олган БАА ФА бош мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатишдан ўзга чора тополмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz