Қайднома

Қидирув

Якун: Суперлига-2019нинг барча голлари...

Якун: Суперлига-2019нинг барча голлари...

  13.12.2019 01:20
  0
  273
Якун:  Суперлига-2019нинг барча голлари...

МИЛЛИЙ ЧЕМПИОНАТ: ГОЛ МУАЛЛИФЛАРИГА ТЕГИШЛИ УМУМИЙ СТАТИСТИКА. Суперлига-2019 мавсуми доирасидаги 182та баҳсда жами 457та гол қайд этилди. Бу 1та ўйинда ўртача ҳисобда 2,51та гол урилганини англатади. Самарадорлик биринчи даврага нисбатан 0,12та голга пасайди. 52та гол (11,38 фоиз) - пенальти самараси. 26та тур натижаларига кўра, фақат «Сурхон» клуби ўз майдони ва сафардаги баҳсларда тенг миқдорда гол урди. «Бухоро» эса сафарда ўз майдонидагига қараганда, кўпроқ гол нашидасини сурган ягона клуб бўлди. Биргина «Насаф»га пенальтидан гол уриш насиб этмади. Умуман олганда, атиги 8 нафар футболчи 10та гол маррасини забт этди. 457та голдан 449таси жами 152 нафар футболчи ҳисобига ёзилди. 8та гол эса «авто» қўшимчасига эга.

 

*** 14та гол урган Ҳумоюн Муртазоев («Насаф») нақ 8та ўйинда ҳисобни очди. Шунингдек, АГМК тўп­урари Зафар Полвонов (15та гол) ҳам айнан 8та учрашувда таблодаги нолларни ўзгартиргани билан мақтана олади.

*** Марат Бикмаев мавсум-2017да «Локомотив»нинг 37,3 фоиз голи (25та)га муаллифлик қилганди. У бу сафар «Пахтакор»да 10,66 фоизлик кўрсаткич қайд этди.

*** Мурод Холмуҳамедов («Қўқон-1912») 8та гол урган бўлса, шулардан 5таси пенальти самарарасидир. Қолаверса, унинг 6та голи билан ўйинларда ҳисоб очилди.

*** «Динамо» вакили Жасур Азимов барча голларини пенальти воситасида урди - 3та.

*** Атиги 6 нафар футболчи мавсум давомида 2та клуб учун гол уришга муваффақ бўлди.

 

 

Суперлига-2019: барча голлар ҳаҚида умумий маълумот

хабарингиз борми?

ЭНДИ ЯРИМ ФИНАЛ

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати чорак финали доирасидаги дастлабки 2 кунлик ўйинлардан сўнг АГМК ва «Пахтакор» клублари ке­йинги раундга чиқди. Яъни бу жамоалар ҳар икки ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. Яна 2та жуфтликда эса томонлар 1 мартадан устун келишди ва улар кеча 3-ўйинда майдонга тушишди.

 

6 декабрь. Биринчи ўйинлар

АГМК - «Металлург» - 7:3

Голлар: Ислом Бийтўраев (5), Акбар Усмонов (8), Ихтиёр Ропиев (16), Илҳом Ҳамроев (21), Ҳусниддин Нишонов (23, 38), Темур Бердиев (35) - Шерзод Мустафоев (20), Акмал Маърифалиев (31), Алиакбар Байбурин (38).

«Навбаҳор» - «Сўғдиёна» - 5:5 (пен. - 2:3)

Голлар: Исохон Иброҳимов (13, 40, 50), Ғулом Мамажонов (22), Довудхон Садриддинов (34) - Дилмурод Жумаев (9, 49), Хушнур Эркинов (17), Сирожиддин Шокиров (30), Ҳусанжон Ғаниев (38).

«Локомотив» - «Насаф» - 3:2

Голлар: Хайрулла Солиҳов (10), Мирзоҳид Ҳайдархўжаев (35, 37) - Самандар Очилов (8), Шоҳрух Норқулов (9).

«Максам-Чирчиқ» - «Пахтакор» - 0:1

Гол: Авазбек Абдувалиев (30).

7 декабрь. Иккинчи ўйинлар

АГМК - «Металлург» - 10:3

«Навбаҳор» - «Сўғдиёна» - 14:5

«Локомотив» - «Насаф» - 4:8

«Максам-Чирчиқ» - «Пахтакор» - 3:6

 9 декабрь. Учинчи ўйинлар 

«Навбаҳор» - «Сўғдиёна»

«Локомотив» - «Насаф»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz