Эрта баҳорда старт олган футзал бўйича мамлакат чемпионати қишга келиб Ўзбекистонда 2019 йилги футбол мавсумини якунлаб берадиган бўлди. Мусобақа қонун-қоидасига кўра чорак финал ўйинларидан кейин ғолиблар икки ғалабага қадар майдонда ўзаро куч синашиши белгиланган. Агар бир жамоа иккала учрашувда ҳам зафар қучса марра уники, мабодо бирида ютиб, иккинчисида ютқазиб қўядиган бўлса жамоалар учинчи ўйинга мурожаат қилишади ва тариқа ғолиб аниқланади. АГМК ва “Пахтакор” жамоалари эса шу қадар кучайиб улгурганки учинчи ўйинга эҳтиёж қолдиришмади. Ярим финалда АГМК “Навбаҳор” билан, “Пахтакор” эса “Насаф” жамоаси билан куч синашди. Ҳар иккала ўйин ҳам, юқорида айтганимиздек, АГМК ва “Пахтакор”нинг фойдасига ҳал бўлди. Амалдаги чемпион олмалиқликлар таркибида Ихтиёр Ропиев, Акбар Усмонов, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов каби ўйинчилар фаоллик кўрсатишган бўлса, “Пахтакор”нинг Дилмурод Шавкатов, Феруз Фахриддинов, Авазбек Абдувалиев, Махсуд Файзуллаев каби тажрибали футзалчилари ҳар иккала ўйиннинг тақдирини ҳал қилишди. Биринчи кун: АГМК – “НАВБАҲОР” - 6:0 “НАСАФ” – “ПАХТАКОР” - 2:5 Иккинчи кун: “НАВБАҲОР” – АГМК – 3:6 “ПАХТАКОР” – “НАСАФ” – 6:3 Чемпионатнинг ҳал қилувчи финал ўйинлари 15 декабрдан старт олади.
Манба: uza.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20