Қайднома

Қидирув

Зоммернинг «сеҳрли» бармоқлари жамоасини муқаррар голдан асради

Зоммернинг «сеҳрли» бармоқлари жамоасини муқаррар голдан асради

  14.12.2019 09:02
  0
  299
Зоммернинг «сеҳрли» бармоқлари жамоасини муқаррар голдан асради

Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби бу мавсум Бундеслигада ғолиб чиқишга астойдил бел боғлаган кўринади - Марко Розе жамоаси «Бавария»ни 2:1 ҳисобида енгиб, турнир жадвалида биринчи ўринни сақлаб қолди.

Ушбу муваффақиятнинг қўлга киритилишига жамоа дарвозабони Ян Зоммер ҳам катта ҳисса қўшди. Швейцариялик кипер Менхенгладбахда 5 йилдан буён тўп сурмоқда: албатта, шу вақт мобайнида у идеал посбон сифатида таассурот қолдирмади (тўпга чиқишда муаммолари бор), аммо ажойиб реакцияси ва чизиқлар бўйлаб ўйнашда у беназирдир.

Бундеслига 14-тури доирасидаги «Бавария»га қарши кечган баҳснинг биринчи бўлимида рўй берган воқеа Зоммер манзилига йўлланган эътирофлар бежиз эмаслигини исботлади: мюнхенликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди - Жошуа Киммих яхшигина зарба йўллаганди, бироқ Ян жамоадошлари ортида тургани сабабли келаётган тўпни кеч пайқади. Шунга қарамай, қандайдир сониялар ичида «сеҳрли» бармоқларини ишга солиб, дарвоза чизиғини 99 фоизга кесиб ўтган тўпни қайтариб, ушлаб олди. Германиялик шарҳловчилар ўша вазиятда «Қувонч бармоғи» иборасини қўллашгани эътиборга молик.

Кейинчалик «Бавария» барибир ўз голини урди, аммо «Боруссия» ўйин тизгинини ўз томонига оғдириб, сўнгги дақиқаларда ҳакам томонидан белгиланган пенальти эвазига ғалабага эришди. Ҳа, пешқадамлик менхенгладбахликларга ёқиб қолган кўринади.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz