Қайднома

Қидирув

Тошкентнинг «Локомотив»и Стивен Жеррард жамоасига қарши ўйин ўтказади

Тошкентнинг «Локомотив»и Стивен Жеррард жамоасига қарши ўйин ўтказади

  16.12.2019 02:34
  0
  242
Тошкентнинг «Локомотив»и Стивен Жеррард жамоасига қарши ўйин ўтказади

Суперлигани 2-ўринда якунлаган Тошкентнинг «Локомотив» клуби ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этиши боис, янги мавсумга тайёргарликни нисбатан эрта бошлайди, дея хабар бермоқда клуби расмий сайти.

«Темирйўлчилар» 21 январдан Осиё чемпионлар лигасига киришадилар. Шу куни Тошкентда Тожикистон чемпиони «Истиқлол» ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида меҳмон бўлади. «Истиқлол» мағлуб этилса, «Локо» 28 январь куни сафарда Саудия Aрабистонининг «Aл-Aҳли» клубига қарши гуруҳга йўлланма берувчи плей-офф учрашувини ўтказади.  Ушбу баҳсларга тайёргарлик доирасида «Локомотив» Дубайда Хитой Суперлигаси

«Жиангсу Сунин» ва Шотландиянинг энг номдор клубларидан бири «Глазго Рейнжерс»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу клубни ҳозирда «Ливерпуль» собиқ сардори Стивен Жеррард бошқармоқда» - дейилади манбада.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ҳар икки хориж клубига «Локомотив» клуби ўртоқлик ўйини масаласида таклиф билан чиққан ва улар розилик билдиришган. Тошкент клуби «Глазго Рейнжерс» билан 10 ёки 11 январь куни ўйин ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Глазго Рейнжерс» Шотландия чемпионати 17-туридан кейин 38 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Селтик» ҳисобида 40 очко бор.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz