Қайднома

Қидирув

«Болонья» жавоб кутяпти

«Болонья» жавоб кутяпти

  16.12.2019 09:51
  0
  229
«Болонья» жавоб кутяпти

«Болонья» бош директори Риккардо Бигон жамоа вакиллари швециялик Златан Ибрагимович билан алоқага чиқишгани ва энди унинг жавобини кутишаётганини маълум қилди. «Синиша Михайловичнинг шахсан ўзи Ибрагимович билан гаплашди. У декабрь ойида ўз қарорини айтишини билдирган. Златан агар бизнинг жамоада ўйнашни истаса, барчасини муҳокама этишга тайёрмиз. Хуллас, ҳозир Ибранинг жавобини кутяпмиз. Албатта, ҳар бир клуб ўз сафида Ибрагимовичдек ҳужумчини кўришни хоҳлайди. Ҳозир гўёки, ҳаммасини пул ҳал қиладиган замонда яшаётгандекмиз. Аслида бундай эмас. Бу ерда ҳужумчи ва мураббийнинг ўзаро муносабати ҳам бор», — деди Бигон Sky Sport Italia порталига берган интервьюсида. Ибрагимовичнинг агенти Мино Райо­ла бу вақтда мижози Италияга қайтиши ҳақида оғиз очмаганини таъкидламоқда: «Златан ҳеч қаерда албатта, Италияга қайтишини айтмаган. Ҳа, мижозимга 3та жамоа қизиқмоқда, лекин қайси бирини танлаши номаълум. Ибра фаолиятини якунлаши ҳам мумкинми? Буни инкор этолмайман, аммо эҳтимоли жуда паст».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz