Қайднома

Қидирув

Фотогалерея: мураббий ҳайдаш учун пул аямайдиган «Челси»

Фотогалерея: мураббий ҳайдаш учун пул аямайдиган «Челси»

  16.12.2019 10:11
  0
  694
Фотогалерея: мураббий ҳайдаш учун пул аямайдиган «Челси»

«Челси»нинг Роман Абрамович даврида мураббийларга тўлаган товон пулига бемалол туппа-тузук янги клуб тузиш ёки харид қилиш мумкин. Ҳар ҳолда, Лондон жамоаси россиялик олигарх қўлига ўтгандан (2003 йил) буён мураббийларга компенсация тариқасида деярли 90 миллион фунт стерлинг санаб берди.

Дейлик, ЧЛ иштирокчиси - Москванинг «Локомотив» клуби бюджети бундан камроқ. Охирги мисол - суд ҳукмига кўра, «Челси» собиқ бош мураббий Антонио Контега 9 миллион фунт миқдорида товон пули тўлади.

Умуман, «Челси» мураббийлар билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ортидан компенсация тўлаш бўйича рекордчи ҳисобланади. Мана, Роман Абрамович даврида клуб кимларга қанча товон пули бергани қайд этилган рўйхат билан танишиб чиқиб, барчасига ўзингиз баҳо беринг.

Клаудио Раньери - 6 миллион фунт стерлинг

Иш вақти: 2000 йил 18 сентябрь - 2004 йил 31 май

 

Жозе Моуриньо - 18 миллион фунт стерлинг

Иш вақти: 2004 йил 2 июнь - 2007 йил 20 сентябрь

 

Авраам Грант - 5,5 миллион фунт стерлинг

Иш вақти: 2007 йил 20 сентябрь - 2008 йил 24 май

 

Луиз Фелипе Сколари - 12,6 миллион фунт стерлинг

Иш вақти: 2008 йил 1 июль - 2009 йил 9 февраль

 

Карло Анчелотти - 6 миллион фунт стерлинг

Иш вақти: 2009 йил 1 июнь - 2011 йил 22 май

 

Андре Виллаш-Боаш - 12 миллион фунт стерлинг

Иш вақти: 2011 йил 22 июнь - 2012 йил 4 март

 

Роберто ди Маттео - 10,7 миллион фунт стерлинг

Иш вақти: 2012 йил 4 март - 2012 йил 21 ноябрь

 

Жозе Моуриньо - 9,5 миллион фунт стерлинг

Иш вақти: 2013 йил 3 июнь - 2015 йил 17 декабрь

 

Антонио Конте - 9 миллион фунт стерлинг

Иш вақти: 2016 йил 3 июль - 2018 йил 13 июль

 

Жами: 89,3 миллион фунт стерлинг

«Челси» бундан ташқари, 2004 йили Моуриньо билан шартнома тузиш учун «Порту»га 1,8 миллион фунт миқдорида товон тўлаган. Қолаверса, 2005 йили «Тоттенхэм» спорт директори Франк Арнесенни қўйиб юборгани учун «Челси»дан 5 миллион фунт стерлинг (баъзи манбаларда ёзилишича, 8  «лимон») олган.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz