Қайднома

Қидирув

Мануэль Нойер: «Челси» жуда хавфли рақиб»

Мануэль Нойер: «Челси» жуда хавфли рақиб»

  16.12.2019 22:55
  0
  227
Мануэль Нойер: «Челси» жуда хавфли рақиб»

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер чемпионлари лигаси қуръа натижасидан сўнг «Челси» ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Қуръа жараёнини кўрдик. Лондондаги баҳсни сабрсизлик билан кутамиз. Бу шаҳарда бир-неча ажойиб ўйинлар ўтказганмиз ва яхши хотиралар мавжуд.

Албатта, 2012 йилги Мюнхен финалини ҳам унутганимиз йўқ. «Челси» жуда хавфли рақиб, уларга қарши баҳсга жиддий ёндашмасангиз бўлмайди» - дейди Нойер.

Маълумот учун, ЕЧЛ 2012 финал баҳсида «Бавария» ҳамда «Челси» тўқнаш келишган ва «кўклар» пенальтилар сериясида ғолиб чиқиб, «шалпангқулоқ» кубокни боши узра баланд кўтаришган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz