Қайднома

Қидирув

Ўринли ташаббус

Ўринли ташаббус

  19.12.2019 11:39
  0
  596
Ўринли ташаббус

Равшан Эрматовга нисбатан ҳурматим янада ошди. У ОФКнинг йил лауреатларини тақдирлаш маросимига бежиз бормабди (аслида биздан бирор номзод йўқ эди).
ЎФА мутасаддисининг омилкорлигига гап йўқ - қўшниларимиз билан учрашувда чиндан ҳам, жуда ўринли таклифни илгари сурибди. Ўзи Марказий Осиё чемпионатини йўлга қўйиш вақти аллақачон келди. Мисол учун, Ғарбий ва Шарқий Осиёда алоҳида чемпионат бор. Нега энди бизнинг ҳудудда ҳам Форс кубогига ўхшаш турнир ташкил этилмаслиги керак? Бунга нима тўсқинлик қилади? Маблағми? Менимча, агар чемпионат профессионал даражада ва энг мақбул вақтда ташкил қилинса, чипталар сотуви ҳамда реклама ортидан анчагина пул топса бўлади. Қолаверса, ҳомийларни жалб этиш имкони бор. Ўйлайманки, Равшан Эрматов ўз ташаббусида қатъий туриб, биринчи чемпионат юртимизда ўтказилишини таъминлайди. Бу нафақат ўзи, балки ЎФА рейтингини ҳам ошириши турган гап.

Қосим ДАМИНОВ (Самарқанд тумани).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz