Қайднома

Қидирув

«МАКС 16», хотиржам дам олавер!

«МАКС 16», хотиржам дам олавер!

  22.12.2019 03:41
  0
  447
«МАКС 16», хотиржам дам олавер!

МАКСИМ ШАЦКИХ НОМИДАГИ ТЎПУРАРЛАР КЛУБИГА НАЗАР. Максим Шацких - Ўзбекистон миллий жамоаси ва Киевнинг «Динамо» клуби тарихида ёрқин из қолдирган ҳужумчи. У фаолиятининг катта қисмини Украина пойтахти жамоасига бағишлади. Макс Киев «динамочилари» сафида 6 марта Украина чемпиони бўлиш баробарида, мамлакат кубогини 5 бора боши узра баланд кўтарди. Қолаверса, Украина чемпионати тўпурарлар пойгасида икки марта ғолиб чиқди. Умуман олганда, Шацких фаолияти давомида 2та эътиборли рекорд қайд этди - Украина элит лигасида 124та гол ва Ўзбекистон миллий жамоаси либосида 34та гол (61та ўйинда).

Биз Максим Шацких номидаги Почти тўпурар легионерлар клубига боғлиқ ўзгаришлар ҳақида деярли охирги 1,5 йил давомида бирор маълумот тақдим этганимиз йўқ. Гап шундаки, ортда қолган даврда Украина миллий чемпионатида бирор хорижлик голеадорлик қобилияти билан алоҳида кўзга ташланмади. Аслида бразилиялик Жуниор Мораес ўзбекистонлик ҳужумчи номи билан аталган тўпурарлар клубида анча олдинга силжиши мумкин эди. Ҳар ҳолда, охирги 1,5 йилда рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол қилган футболчи Украина чемпионатидаги голлари сонини 102тага етказди. Тан олиш керак, бу ҳозирги «қуруқлик» даври учун чакки натижа эмас (ўз ўрнида Украина жамоаларида барқарор равишда гол урадиган легионерлар деярли қолмаганини ҳам таъкидлаш керак), бироқ Мораес 2019 йили «украиналик»ка айланиб, янги мамлакати миллий жамоаси сафида 5 марта майдонга тушишга улгурди. Шундан 4та учрашув Евро-2020 саралашида кузатилди.

Украина футболи фанатлари кўзларини қувнатаётган ягона ҳолат - бу «Шахтёр» хавбеки Тайсоннинг алоҳида хусусияти. Бразилиялик футболчи Украинадаги бутун фаолияти давомида бир маромда барқарор тўп сурмоқда. Тўғри, унинг асосий устунлиги гол уриш эмас, балки самарали узатмалар ва бразилча импровизация. Тайсон майдонда ҳамон юқори техник тайёргарлиги билан ажралиб турибди. 31 ёшли ярим ҳимоячи айнан ўйинга бошқача ёндашуви билан Донецк «кончилари»нинг аксарият ўйинларида барчасини кескин ўзгартириб юбормоқда. Унинг Европада ўртамиёна даражада турадиган миллий чемпионатдан Бразилия терма жамоасига чақирилгани ҳам бу фикрга яққол исбот. Хуллас, Тайсон охирги 1,5 йиллик циклда ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйди. Айни пайт унинг Украина чемпионатидаги голлари сони 69та. Шу тариқа Тайсон мамлакат чемпионати тарихидаги тўпурарлар рўйхатида вақтида «Динамо» (Киев) ва Беларусь миллий жамоаси майдон марказида «эркин рассом» ролини бажарган Валентин Белькевичга тенглашиб олди. Маълумот учун, собиқ «динамочи» 2014 йилнинг 1 август куни тромбоэмболия хасталиги ортидан ҳаётдан кўз юмди. Хуллас, эндиликда голеадорлар рўйхатининг 8-9-ўринлари айнан Тайсон ва марҳум Белькевичга тегишли. Алоҳида таъкидлаш керак, бразилиялик футболчи шу вақт оралиғида тўпурарлар клубида Украина футболида ёрқин из қолдирган нақ 9 нафар хорижликдан ўзиб кетди. Булар - нигериялик Лаки Идахор ва Жулиус Агахова, бразилиялик Жадсон ва Клейтон Шавьер, грузиялик Георгий Деметрадзе ва Автандил Капанадзе, арман футболи юлдузи Генрих Мхитарян, аргентиналик Факундо Феррейра ва Хорватия паспортини олган Эдуардо да Сильва (асли бразилиялик). Бир сўз билан айтганда, хавбек олдинга катта қадам ташлади!

Умуман олганда, «Макс 16» клубига номзод саналган бошқа футболчилар орасида ҳеч ким гол уриш бобида жиддий натижа қайд этгани йўқ. Дейлик, «Днепр» ва «Ворскла»нинг грузиялик хавбеки Александр Кобахидзе охирги 1,5 йилда 19та расмий учрашувда қатнашиб, лоақал 1та гол урмади. Яъни «Ворскла»даги 17та ва «Днепр»даги 2та ўйини бесамар кетди. 33та гол - грузиннинг Украина чемпионатидаги якуний кўрсаткичи шу. Конго терма жамоаси вакили Дьёмерси Мбокани эса ва Киев «Динамо»сидан Бельгиянинг «Антверпен» клубига ўтиб кетиб, номзодлар рўйхатидан тушиб қолди. Хуллас, у Украинадаги фаолиятида 31та гол маррасида тўхтади. Дарвоқе, конголик ҳужумчи айни пайт Бельгия Юпилер лигасида барқарор равишда гол урмоқда. Ҳар ҳолда, жорий мавсум 18та ўйинда рақиблар дарвозасини 14 марта нишонга олган Мбокани айни пайт Бельгия элит лигаси тўпурарлар пойгасида ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. 

Нисбатан «истиқболли» номзодларга тўхталсак, пойтахт «Динамо»сида тўп сураётган Беньямин Вербични алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Словения паспортига эга футболчи ҳисобида 25та гол бор. «Шахтёр»нинг бразилиялик легионери Дентиньо эса 23та голга эга. Яна нима дейиш мумкин? Фақат яқин орада Максим Шацких номидаги тўпурарлар клуби ишлари ривожланишига умид боғлаш керак. Ажабмас, яқин йилларда Украина яшил майдонларида Максим Шацких («Макс 16»)га муносиб издошлар чиқса, ажабмас. Ҳозирча эса ўзбекистонлик голеадор хотиржам дам олишга ҳақли.

 

 

Максим Шацких номидаги тўпурарлар клуби аъзолари (17 декабрь кунги ҳолат)

Футболчи

Мавсумлар

Мамлакати

УЧ

УК

ЕК

Жами

1

Максим Шацких

1999-2015

Ўзбекистон

124

24

23

171

2

Луис Адриано

2007-2015

Бразилия

77

16

35

128

3

Брандао

2002-2008

Бразилия

65

11

15

91

4

Алекс Тейшейра

2010-2015

Бразилия

67

10

12

89

5

Васил Гигиадзе

2000-2011

Грузия

61

10

3

74

6

Диого Ринкон

2002-2009

Бразилия

46

13

12

71

8-9

Валентин Белькевич

1996-2007

Беларусь

51

9

9

69

8-9

Тайсон

2010-...

Бразилия

45

7

17

69

10-11

Лаки Идахор

2001-2013

Нигерия

54

7

3

64

10-11

Жадсон

2005-2011

Бразилия

41

6

17

64

12-13

Георги Деметрадзе

2000-2008

Грузия

52

8

3

63

12-13

Автандил Капанадзе

1993-2001

Грузия

57

6

63

14

Генрих Мхитарян

2009-2013

Арманистон

50

5

6

61

15-16.

Клейтон Шавьер

2010-2014

Бразилия

46

2

11

59

15-16

Факундо Феррейра

2013-2018

Аргентина

43

8

8

59

17

Эдуардо да Сильва

2010-2016

Хорватия

38

10

9

57

18

Жулиус Агахова

2001-2011

Нигерия

35

10

10

55

19

Фернандиньо

2005-2013

Бразилия

31

9

13

53

Максим Шацких номидаги тўпурарлар клубига номзодлар (17 декабрь кунги ҳолат)

Футболчи

Мавсумлар

Мамлакати

УЧ

УК

ЕК

Жами

1

Александр Кобахидзе

2008-...

Грузия

26

5

2

33

2

Беньямин Вербич

2018-...

Словения

17

1

7

25

3

Дентиньо

2011-...

Бразилия

19

2

2

23

Изоҳ: УЧ - Украина чемпионати; УК - Украина кубоги; ЕК- еврокубоклар.

Виктор ХОХЛЮК


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz