Қайднома

Қидирув

"Спорт" ТВга ранг-баранглик керак...

"Спорт" ТВга ранг-баранглик керак...

  25.12.2019 12:29
  0
  648

Охирги йилларда «Спорт» телеканалида футболнинг ўрни анча ошгани айни ҳақиқат. Ҳар ҳолда, миллий чемпионат ўйинлари ва унга боғлиқ турли тадбирлар - қуръа ташлаш ва тақдирлаш маросимлари трансляцияси эвазига каналнинг рейтинги нисбатан яхшиланди. Бироқ «Футбол ТВ» ва «УзРепорт» ҳамон анча олдинда, барибир. Зеро, истаймизми-йўқ, юртимизда Англия, Испания ва Италия чемпионатларига қизиқиш жуда катта. Шундай экан, «Спорт» канали қўшимча чораларни излаши керак. Дейлик, «спортчилар» Нидерландия Эредивизионига эътибор қаратишса бўлади. Ўйлайманки, «Аякс», «Фейеноорд», ПСВ ва АЗ каби клублар ўйинлари кўпчиликни бефарқ қолдирмайди. Чунончи, Голландияда азалдан томошабоп футболга мойиллик бор. Менимча, «Спорт» раҳбарияти агар Эредивизион ўйинларини кўрсатиш имкониятини топса, бу канал аудиторияси кескин ошишига хизмат қилади. Яна «Ростов»нинг Россия чемпионатидаги ўйинларига кўпроқ урғу қаратиш керак, албатта, Элдор Шомуродов сабаб...

 

Мансур ЭШМИРЗАЕВ (Пискент тумани).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz