Қайднома

Қидирув

Ҳозирча интернет юлдузи ва...

Ҳозирча интернет юлдузи ва...

  27.12.2019 09:04
  0
  494
Ҳозирча интернет юлдузи ва...

Ижтимоий тармоқлар 14 ёшли футболчидан «шок»да. Унинг бўйи деярли 2 метрга тенг. Гап ким ҳақида кетяпти? «Аякс» ҳимоячиси Дэвид Исмон чиндан ҳам, келажак юлдузими?

Ижтимоий тармоқлар «Аякс» ва Роттердамнинг «Спарта» клубларининг U-15 тоифасидаги турнирдан ўрин олган ўйини суратларию, видеолавҳалари билан тўлиб кетди. Унда амстердамлик ёш футболчилар рақибни 6:2 ҳисобида доғда қолдиришган, жамоа таркибидаги бўйдор ҳимоячи Дэвид Исмон алоҳида ажралиб турган. Аслида ғайритабиий ҳеч нарса йўқ, агар 14 ёшли футболчининг антропометрик кўрсаткичларига эътибор қаратмасак. Суратларда Исмон 15 ёшли жамоадошлари олдида худдики, Гулливердек кўринади. Ҳар ҳолда, қолган болаларнинг бўйи уникидан деярли икки баравар паст. «Аякс» расмий сайтида Исмоннинг бўйи ва туғилган санаси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Лекин Ғарб матбуотида ёзилишича, аждодлари африкалик (тахминларга кўра, нигериялик) бўлган болакайнинг бўйи аллақачон 190 сантиметрга етган. «Аякс»нинг «Твиттер» тармоғидаги норасмий саҳифасида эса Исмон 14 ёшда эканлиги, жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришдан ташқари, 1та самарали узатмага муаллифлик қилгани келтирилган. Табиийки, ижтимоий тармоқларда йигитчанинг асл ёшига шубҳа билан қарай бошлашди. Бу табиий ҳол, албатта. Ахир Исмоннинг бўйи 2 метрга яқинлашиб қолган...

Тўғри, Дэвид ўсмирлар футболида бўйи ва қуввати билан алоҳида кўзга ташланган биринчи ўйинчи эмас. Кўпинча бу борада африкалик болалар эътиборга тушишади. Шунданми, «қора қитъа»дан чиққан вундеркиндларга ҳамиша шубҳа билан қаралади. Ҳаттоки, еврофутбол вакилларида оддий тушунча ҳам шаклланган: «Африкада болаларнинг паспорти ёки туғилганлик ҳақида гувоҳномасида рақамларни бемалол ўзгартириб беришади». Лекин масаланинг иккинчи томонини ҳам унутмаслик керак - африкалик болалар табиатан бақувват ва гавдали бўлишади ва Европа клублари академияларида маҳаллий тенгдошларидан яққол ажралиб туришади. Мисол учун, 2018 йилнинг баҳорида Le Parisien нашри  «Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Барселона» клубларинг 12 ёшли ал Шадаил Битшиабуга қизиқаётгани ҳақида хабар берганди. Чунончи, «ПСЖ» тизимида шуғулланаётган болакай Тенерифеда ташкиллаштирилган ўсмирлар турнирида скаутлар (умуман, бутун жамоатчилик) назарига тушган эди - айнан тенгдошларига қараганда, бир бош баландлиги билан (чин маънода).

Яна бир ёрқин мисол — «Севилья»нинг сенегаллик ҳужумчиси Иброҳим Соу. Андалусияликлар ўтган ёз ўсмирлар турнирида «Бетис»ни тор-мор қилишгач, бўйчан африкалик йигитчанинг ғалабани нишонлашдаги қилиқлари кўпчиликни ҳайратга солган эди. Беўхшов ҳаракатлар Соу чиндан ҳам, ҳали болакай эканлигидан далолат берганди.

2014 йили эса «Лацио» вакили Жозеф Миналанинг қиёфаси бутун интернет оламини портлатиб юборди. 1996 йилда туғилгани кўрсатилган камерунлик ташқи кўринишидан 40 ёшли эркакни эслатган эди. Ўша вақт ҳали 18 ёшга ҳам тўлмаган болакайнинг суратлари интернетда роса «айланди-да» ўзи. Ҳамма унинг ёши ва суратини ўзаро таққослаб, ёқа ушлагани тайин. Дарвоқе, Минала ҳозир 23 ёшда ва ҳамон «Лацио» ихтиёрида. У ортда қолган 5 йил давомида беш бора ижара сафарига йўл олди ва ҳар сафар Римга қайтди.

***  Энг асосий намуна - «Интер» клуби ва Бельгия миллий жамоасининг бугунги юлдузи Ромелу Лукаку. У янги аср бошидаёқ ўсиш суръати билан эътиборга тушган эди. Дейлик, «Андерлехт» ва «Фейеноорд»нинг 16 ёшли футболчилари ўртасида ўтказилган ўйин суратини олиш мумкин - Лукаку унда Лилипутлар ўлкасига тушиб қолган Гулливердек савлат тўкиб турибди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz