Қайднома

Қидирув

"Ливерпул"да Муҳаммад Салоҳдан ҳам бошқа намозхон йигит бор...

"Ливерпул"да Муҳаммад Салоҳдан ҳам бошқа намозхон йигит бор...

  31.12.2019 10:32
  0
  465

У Сенегал жанубидаги Бамбали деган кичкина қишлоқда туғилиб ўсди. Отаси қишлоқ масжидида имом эди. 

"Мен алкоголга қўлимниям теккизмайман, – дейди Мане. – Диним мен учун жуда муҳим. Ислом рукнларини ҳурмат қиламан ва беш вақт намозимни қолдирмай ўқийман".

"Сенегалда 90 фоиз аҳоли мусулмон, христианлар фақат 10 фоиз. Биргаликда ҳамжиҳатлик ва дўстлик ҳукмрон муҳитда яшайдилар. Менинг энг яқин дўстим Люк – христиан".

«Ўнта Ferrari, олмосдан ясалган йигирмата қўлсоат ёки иккита самолёт олиб нима қиламан? Бу нарсалардан менга ва одамларга нима наф? Очлик нималигини биламан, чунки бошимдан ўтказганман. Далада ишлашимга тўғри келган.

Ялангоёқ футбол ўйнардим. Ўқишга ва яна бошқа кўп нарсаларга имконим бўлмаган. Ҳозир эса шу футболнинг ортидан топган пулим билан одамларга ёрдам бера оляпман. Мактаблар очдик, стадион қурдик. Ўта қашшоқликда ҳаёт кечираётган одамларга кийим-кечак, пойабзал беряпмиз...

Сенегалнинг жуда камбағал туманларидан бирида яшаётганларнинг ҳар бирига ойига 70 евродан берамиз. Шоҳона ҳаёт, данғиллама дала ҳовли, киборларча сайру саёҳатлар ва самолётларни кўз-кўз қилиш менга керак эмас. Мен бундан кўра ҳаёт менга берган нарсаларни халқим билан бўлишишни афзал кўраман».

Мане амакисига кунлар келиб Франциянинг машҳур клубларидан бирида ўйнашини айтганида, амакиси унинг устидан кулган эди. Сенегалнинг энг чекка қишлоғидан футболчи чиқиши имконсиз нарса, деган эди. Аммо ҳар нарсага қодир Аллоҳ ожиз бандасининг орзусини рўёбга чиқарди, унга хоҳлаганидан ҳам ортиғини берди. У ҳозир “Ливерпуль” клубининг энг ишонган ўйинчиларидан бири.

Шу йил Рамазон ойининг рўзасини тутган Мане ва Муҳаммад Салоҳ энг муҳим ўйин – Чемпионлар Лигасининг финал ўйинида ҳам рўзадор ҳолда майдонга тушди.

Ливерпуль мураббийи Юрген Клопп: “Мен ўйинчиларимнинг рўза тутиши муаммо эмас. Мен уларнинг эътиқодини ҳурмат қиламан.  Улар рўза тутса ҳам, тумаганида ҳам юқори даражада ўйнай олади. Садио ва Салоҳ машғулотлардан олдинроқ келиб намоз ўқиб турганларига гувоҳ бўлганман. Бу дунёда футболдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор”, – дейди.
Ҳа айтганча, Мане яқинда қишлоғидаги масжидни ҳам тўлиқ таъмирдан чиқариб берди.

Интернет материаллари асосида Ёқуб Умар тайёрлади


Манба: https://azon.uz/


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz