Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси якунланган мавсум Суперлигада 9-ўрин билан чекланди. Албатта, бу натижа клуб раҳбариятини қониқтирмагани аниқ. «Лочинлар» энди келаси мавсумга катта умид боғлашмоқда. Зеро, жамоа олдига жиддий вазифа қўйилмоқда: Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш. Шу боис, клуб раҳбарияти ҳозирдан бир қатор маҳоратли ва тажрибали футболчилар билан музокара олиб бормоқда. Бунинг самараси ўлароқ, «Навбаҳор» дастлабки трансферни амалга ҳам оширди...
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, маҳоратли ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов «Навбаҳор» билан расман шартнома тузди. У 2020 йили айнан «лочинлар» шарафини ҳимоя қилади. Ушбу футболчи 1997 йилнинг 10 октябрида Наманган шаҳрида туғилган. Рашидхонов «Навбаҳор»нинг собиқ футболчиси, жамоанинг кўплаб муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшган, 1996 йилги «олтин» таркибда ҳам наманганликлар шарафини ҳимоя қилган Дилшод Алиевнинг ўғлидир. Ислом 2016-2019 йиллар оралиғида «Насаф»да тўп сурди.
Якунланган мавсумнинг иккинчи даврасидан эътиборан «Навбаҳор»да селекционер мураббий сифатида иш бошлаган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси собиқ устози Отабек Ғуломхўжаев айни пайт кўплаб ёш ҳамда маҳоратли футболчилар билан музокара олиб бормоқда. Таъкидлаш жоиз, ушбу мутахассис «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари академиялари, шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар ҳамда ёшлар терма жамоаларидаги фаолияти давомида кўплаб иқтидорли футболчиларни шуғуллантирган ҳамда уларнинг имкониятларини яхши билади. Айнан Отабек Ғуломхўжаевнинг селекция борасидаги саъй-ҳаракати билан клубнинг 2020 йил 7 январдан бошланадиган ўқув-машғулотлар йиғинига чамаси 30 нафар футболчи жалб этилган. Маълумотларга кўра, улар орасида якунланган мавсум «Локомотив»да ўйнаган «Навбаҳор»нинг собиқ футболчилари - тажрибали ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳамда маҳоратли ярим ҳимоячи Остон Ўрунов бор. Бундан ташқари, «Металлург»нинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси, асли наманганлик Ислом Исоқжоновнинг янги мавсумда «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилиши эҳтимоли юқори.
Асосийси, «лочинлар»нинг навбатдаги йиғинларига нақ 12 нафар легионер жалб этилган. Уларнинг сони йиғин давомида янада ошиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Куни кеча, мазкур легионерларнинг сафига яна бир осиёлик футболчи қўшиладиган бўлди. Бу Жанубий кореялик Шим Же Хюк бўлиб, у 1995 йил 5 мартда Сеонгнам шаҳрида туғилган. Шу кунгача ўз мамлакатининг “Сеул” (2014-2017 йиллар), “Сеонгнам” (2017 йил) жамоаларида тўп сурган. Хюк 2018 йилдан буён “Гуанжоу” клубида ўйнамоқда. Амплуаси – ҳужумчи.
Демак, “лочинлар”нинг янги йилнинг 7 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида 30 нафарга яқин маҳаллий ва 13 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.
Бу эса жамоанинг мураббийлар штабида танлов имконияти ҳам юқори бўлишини англатади. Мазкур футболчилардан қайси бири “Навбаҳор” мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса, ўша ўйинчи билан шартнома имзоланади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20