Қайднома

Қидирув

Миллий терма жамоа: 6та Конфедерациядан 55 рақиб...

Миллий терма жамоа: 6та Конфедерациядан 55 рақиб...

  01.01.2020 11:47
  0
  579
Миллий терма жамоа: 6та Конфедерациядан 55 рақиб...

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЖАМОАСИ ТАРИХИДАГИ БАРЧА РАҚИБЛАР. Кўплаб манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси шу пайт­га қадар жами 286та ўйинда майдонга тушган. Аслида ўйин­лар сони, уларнинг ФИФА реестрида акс этган-этмагани ва мақоми борасида айрим ечилмай турган саволлар ҳам бор. Терма жамоамиз ва ФИФА реестри ўртасидаги боғлиқликни тўлиқлигича ўрганишга киришганмиз ва изланишлар якунини 2020 йили тақдим этишга ҳаракат қиламиз.  Айни пайт умумқарашга биноан, Ўзбекистон терма жамоаси учун жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги доирасидаги ўйинларгина расмий мақомга эга. Осиё ўйин­лари, «Мердека» кубоги, Марказий Осиё кубоги каби бошқа турнирлар доирасидаги баҳслар эса «ўртоқлик» ҳисобига киритилади. Алоҳида айтиш керак, ўйинлар бир неча талабларга тўғри келсагина, ФИФА реестрига киритилади. Ҳозирда эса ўша талаблар бир мунча оширилган ҳам...

 

* * * 19 ноябрь куни Тошкентда Фаластин термасига қарши кечган ўйин миллий жамоамиз тарихига 155-расмий учрашув сифатида ёзилди.

* * * Миллий жамоамиз шу кунга қадар жаҳондаги 55та мамлакат термасига қарши майдонга тушган. Рақибларимиз 6та конфедерация аъзоларидир.  

* * * 2019 йилга келиб Австралия термасига қарши баҳсда илк марта дуранг қайд этган жамоамиз айни пайт ФИФА рейтингида 85-ўринни банд этиб турибди.

* * * 155та расмий ўйиннинг 99таси жаҳон чемпионати саралаш босқичлари доирасида ўтказилган. Қолган 56та учрашув Осиё кубогига тўғри келади - 28таси саралаш босқичларида, 28таси финал раунди. Умумий тўплар нисбати: 189-101. Эътиборли томони, юбилей - 50, 100, 150-ўйинлар Осиё кубоги финал босқичларида кузатилди.

* * * Сўнгги 2 йил давомида миллий жамоамиз рақиблари геогра­фия­си анча кенгайди. Шунинг баробарида бу рўйхат йирик турнирларнинг рақобатбардош жамоалари билан бойиди. Ҳар ҳолда, Туркия, Уругвай, Марокаш ва Сенегал каби терма жамоалар бугун жаҳон футболида яхшигина обрўга эга.

* * * Ўзбекистон миллий жамоаси 2018 йилга қадар КОНМЕБОЛ аъзолари, яъни Жанубий Америка мамлакатлари термалари билан ўйнамаганди. Бу конфедерацияда атиги 10та вакили бор ва улардан энг кучсизлари - Боливия ва Венесуэла термалари ҳам вақтида биз учун «қўл етмас чўққи» эди. Мана, ўзбек футболида янги давр бошланганига ҳеч қанча бўлмай, бу бўшлиқ ҳам тўлдирилди. Маълумот ўрнида айтиш керак, миллий жамоамиз жаҳон чемпиони бўлган терма (Уругвай) билан ўйнашга қадар 53та рақибни кўрди. Умуман, жамоамиз ФИФАга аъзо бўлганидан 23,5 йил ўтиб, жаҳон чемпиони мақомига эга рақибга қарши майдонга тушди.

* * * Осиё футбол конфедерация­сига 46та мамлакат аъзо бўлса, шундан 34таси (Қозоғистон термаси 1994-2002 йиллар оралиғида ОФК таркибида эди) билан ўйнашга улгурганмиз. Ҳозирча Афғонистон, Покистон, Бутан каби футбол масаласида «митти» саналган мамлакатлар жамоалари билан дуч келмадик.

* * * Ўзбекистон миллий жамоасининг 21та рақиби (Қозоғис­тон термаси билан) ОФК эмас, бош­қа конфедерациялар аъзосидир. Жорий йил бош жамоамиз рақиблари рўйхати Туркия термаси ҳисобига бироз узайди.

* * * Миллий жамоамиз Жанубий Корея ва БАА термалари билан 16 мартадан тўқнаш келган. Хуллас, шу иккиси биз учун энг «қадрдон» рақиблар саналади. Қатар (14та ўйин), Хитой (13та ўйин) ва Иордания (12та ўйин) билан ҳам аллақачон иноқлашиб кетганмиз. Бошқа конфедерация вакиллари орасида Озарбайжон термаси алоҳида ўрин тутади - бу жамоа билан нақ 9 марта куч синашганмиз. Охирги ўзаро учрашув 2014 йилнинг 20 август куни Бокуда ўтказилган ва унда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Шундан буён қардош озарлар билан бош­қа тўқнаш келмадик.

* * * Ўзбекистон миллий жамоаси 14та термага қарши ­ўйинларда 100 фоизли натижа қайд этган. Хусусан, Хитой Тайпейи ва Қирғизис­тон термаларини 7 мартадан мағлубиятга учратганмиз. Малайзия, Яман (5тадан ғалаба), Бангладеш ва Сингапур (3тадан ғалаба) термалари билан ҳисоб-китобимиз жуда яхши.

* * * 55та рақибдан 16тасини мағлубиятга учратолмаганмиз. Улар орасида Австралия (4та ўйин), Украина, Арманистон, Нигерия, Уругвай (2тадан ўйин) биз учун забт этилмаётган асосий чўққилар бўлиб қолмоқда. Австралия термасига ютқазилган 3та ўйинни ҳам БААлик ҳакамлар бошқаришган ва уларда бирорта гол ҳам уролмаганмиз.

* * * Энг ноқулай рақиблар қаторида Жанубий Корея (11та мағлубият), Эрон ва БАА (9та мағлубият) ва Япония (7та мағлубият) ҳам бор.

* * * Баҳрайн ва Иордания термалари билан 5 мартадан дуранг натижа қайд этганмиз - энг «сулҳпарвар» рақиблар.

* * * Футболчиларимиз Хитой Тайпейи термаси дарвозасига 30та гол уришган - энг юқори кўрсаткич. Нақ 7та рақиб (Авс­тралия, Албания, Туркия, Уругвай, Исроил, Черногория, Марокаш) дарвозасига эса гол уролмаганмиз. Жанубий Корея (34та гол), Япония (30та гол), БАА ва Саудия Арабистони (24тадан гол) жамоа­миз дарвозасини энг кўп ишғол қилган рақиблардир.

 

 

Ўзбекистон терма жамоасининг умумий статистикаси

(2019 йил якунига кўра)

 

Терма жамоа      Ў        Ю       Д         М         Т-Н            Ф         Ғалаба                                                                                                       фоизи

 

ОФК (Осиё)

БАА                     16      3        4          9          17-24          -7         18,75

Ж.Корея              16      1        4          11        14-34          -20       6,25

Қатар                   14      9        2          3          24-13          }11       64,29

Хитой                  13      7        1          5          19-14          }5         53,85

Иордания            12      6        5          1          19-12          }7         50

Баҳрайн               11      4        5          2          15-8           }7         36,36

С.Арабистони      11      4        1          6          15-24          -9         36,36

Япония                11      1        3          7          10-30          -20       9,09

Эрон                    11      1        1          9          2-14           -12       9,09

Туркманистон      10      8        1          1          24-5           }19       80

КХДР                   10      7        2          1          20-7           }13       70

Ироқ                    9        5        3          1          9-5             }4         55,56

Тожикистон          8        4        3          1          16-8           }8         50

Таиланд               8        3        0          5          15-18          -3         37,50

Хитой Тайпейи     7        7        0          0          30-1           }29       100

Қирғизистон         7        7        0          0          28-3           }25       100

Гонконг                7        4        3          0          10-3           }7         57,14

Ливан                  6        4        2          0          8-1             }7         66,67

Қувайт                 6        3        1          2          12-9           }3         50

Қозоғистон          6        2        3          1          8-4             }4         33,33

Уммон                 6        2        0          4          9-9             0          33,33

Малайзия             5        5        0          0          19-2           }17       100

Яман                    5        5        0          0          15-2           }13       100

Ҳиндистон           5        4        1          0          11-3           }8         80

Фаластин             5        4        0          1          9-2             }7         80

Сурия                  5        2        1          2          5-4             }1         40

Австралия           4        0        1          3          0-9             -9         0

Бангладеш           3        3        0          0          15-0           }15       100

Сингапур             3        3        0          0          13-4           }9         100

Мўғулистон         2        2        0          0          23-1           }22       100

Камбоджа            2        2        0          0          10-1           }9         100

Филиппин             2        2        0          0          6-1             }5         100

Вьетнам               2        2        0          0          6-1             }5         100

Индонезия           2        1        1          0          4-1             }3         50

Шри-Ланка           1        1        0          0          6-0             }6         100

УЕФА (Европа)

Озарбайжон        9        2        3          4          10-11          -1         22,22

Босния ва Гер.    2        1        1          0          2-1             }1         50

Эстония               2        0        2          0          3-3             0          0

Беларусь             2        0        1          1          3-4             -1         0

Украина               2        0        0          2          1-4             -3         0

Арманистон         2        0        0          2          1-5             -4         0

Латвия                 1        1        0          0          3-0             }3         100

Грузия                 1        0        1          0          2-2             0          0

Исроил                1        0        0          1          0-2             -2         0

Туркия                 1        0        0          1          0-2             -2         0

Черногория         1        0        0          1          0-1             -1         0

Албания              1        0        0          1          0-1             -1         0

Словакия             1        0        0          1          1-4             -3         0

АФК (Африка)

Нигерия               2        0        0          2          2-4             -2         0

Буркина-Фасо      1        1        0          0          1-0             }1         100

Сенегал               1        0        1          0          1-1             0          0

Марокаш             1        0        0          1          0-2             -2         0

КОНБЕМОЛ (Жанубий Америка)

Уругвай               2        0        0          2          0-6             -6         0

КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка)

Канада                 1        0        0          1          1-2             -1         0

ОкФК (Океания)

Янги Зеландия 1          1          0          0          3-1       }2         100

Изоҳ: мазкур статистик кўрсаткичларда баъзи жузъий хатоликлар бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шу боис, барчасини ишончли манбалар асосида тўғриланиши ва мусобақаларга қараб, алоҳида таснифланиши борасида изланишлар давом эттирилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz