Қайднома

Қидирув

Ибра яна «россонер», Доннарумма ҳам шартномани узайтиради...

Ибра яна «россонер», Доннарумма ҳам шартномани узайтиради...

  01.01.2020 13:13
  0
  311
Ибра яна «россонер», Доннарумма ҳам шартномани узайтиради...

Олдин маълум қилганимимздек, швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович собиқ жамоаси «Милан» билан шартнома тузди. Бу ҳақда «россонерлар» расмий сайтида хабар берилди.
38 ёшли футболчи мавсум охиригача мўлжалланган шартнома остига имзо чекди. Маълумот учун, Златан 2010-2012 йилларда ҳам «Милан» либосида тўп сурган. Швециялик юлдуз «А» серияга кўчиб ўтгунига қадар АҚШнинг «Лос-Анжелес Гэлэкси» клубида ўйнади.

Айтганча, «Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма «россонерлар» билан янги шартнома тузиш масаласида музокара бошлади. Tuttosport нашрининг хабарига кўра, маҳоратли кипер 6 миллион еврога тенг йиллик маош қайд этилган битимни рад этди. У ушбу сумма 7 миллион еврога оширилишини истамоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz