Қайднома

Қидирув

Рейтинг: СЕЛЕЗНЁВ ШАЦКИХДАН ЎЗИБ КЕТДИ

Рейтинг: СЕЛЕЗНЁВ ШАЦКИХДАН ЎЗИБ КЕТДИ

  02.01.2020 05:14
  0
  504
Рейтинг: СЕЛЕЗНЁВ ШАЦКИХДАН ЎЗИБ КЕТДИ

Олий даражада 100 ва ундан ортиқ гол урган украиналик ва хорижлик тўпурарлар ҳақидаги статистик мақола берилганига ҳам деярли икки йил бўлиб қолди: сўнгги марта 2018 йилнинг 21 январида шу ҳақда суҳбатлашгандик. Шундан буён голеадорлар рўйхатида кўплаб қизиқарли ўзгаришлар кузатилди. Олег Блохин номи билан аталувчи тўпурарлар рамзий клубининг биз учун қизиқарли жиҳати шундаки, ундан Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацкихнинг ҳам ўрин олганидир.

Клуб регламенти ҳақида

Мазкур рўйхатга Украина ёки собиқ иттифоқ олий дивизиони жамоаси сафида 100 ва ундан ортиқ гол урганлар жой олишади. Шунингдек,  Украина футболи тарбиясини олган, фаолияти давомида бошқа мамлакат фуқаролигини олганлар; турли даврларда Украина фуқаролигини олган хорижлик футболчилар; Украина жамоалари таркибида шундай кўрсаткич қайд этган хорижлик футболчилар ушбу клубга кириш имкониятига эгалар. 2012 йили sport.ua сайтида хорижлик футболчиларни Олег Блохин номидаги клубга киритиш ёки киритмаслик бўйича сўров ўтказилиб, унинг 79,88 фоиз қатнашчилари буни қўллаб-қувватлашганди. Мавриди келганда айтиш жоиз, Киев «Динамо»сининг ўша пайтдаги ўзбекистонлик ҳужумчиси Максим Шацких мазкур сўров ўтказилишининг бош сабабчиларидан бўлганди. Ўша пайт Ўзбекистон термаси форвардининг «динамочилар» сафидаги голлари 157тани ташкил этганди.

Клубга қабул қилиш пайти Украина ва собиқ иттифоқ чемпионатлари олий дивизионлари; Украина кубоги ва Суперкубоги; собиқ иттифоқ футбол федерацияси кубоги, мавсум кубоги ва мамлакат кубоги; 1979 йиги собиқ иттифоқ халқлари Спартакиадаси; бошқа чемпионатларнинг олий дивизионлари, миллий кубоклар; УЕФА, ОФК, АФК, КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва ОкФК тасарруфидаги мусобақалар; Украина ва собиқ иттифоқ термалари урилган голлар инобатга олинади.

Икки йиллик даврда...

2018-2019 йиллар оралиғида Донецкнинг «Шахтёр» клубининг бразилиялик футболчиси Жуниор Мораес ҳаммадан кўпроқ гол урди - 45 марта. Иккинчи ўринда Туркиянинг «Бурсаспор» жамоаси форварди Евгений Селезнёв - 16та гол. Бу футболчи шу тариқа «Динамо» Киевнинг афсонавий ҳужумчиси, Украина чемпионати урилган голлар бўйича рекордчи Максим Шацкихни ортда қолдириб, 7-ўринга кўтарилиб олди. Украина паспортига эга бўлган серб Марко Девичнинг ҳисобида ўтган икки йиллик даврда 12та гол бор. Айни пайт у рейтингнинг 9-поғонасида бормоқда.

Рўйхатга назар ташлаб туриб, Олег Блохин клубининг хорижлик аъзолари гол уришга қийналганликларини кўриш мумкин. Уларнинг даражаси кучлироқ чемпионатларга ўтишлари салбий таъсир кўрсатди - камроқ тўп киритишди, бу эса голеадорлар учун муҳим жиҳат. Шунга қарамай, тўпурарлар клубининг ижобий динамикаси ҳам йўқ эмас - иштирокчилар зич жойлашишган, янгилар қўшилишди, қолганлар ҳам ҳаракатда.

Номзодлар ҳақида

Сўнгги икки йил ичида Киев «Динамо»сининг 22 ёшли форварди Виктор Циганков анча фаол бўлиб, рақиблари дарвозасини 44 марта ишғол қилди. Шу голларнинг 41тасини киевликлар таркибида, 3тасини миллий терма сафида урди. Унинг 24 ёшли амплуадоши, Бельгиянинг «Гент» клуби ҳужумчиси Роман Яремчек турли турнирларда жами 40та тўп киритди. Голларнинг 24тасини Бельгия Про-лигасида, 3тасини Бельгия кубогида, 8тасини Европа Лигасида ва яна 5тасини Украина термаси таркибида урди. Романнинг 100лик маррасига етишига ҳали яна анча бор (яна 50та гол керак), аммо шу зайл давом этса, икки-уч мавсум ичида керакли кўрсаткични қайд этиб, Олег Блохин тўпурарлари клубидан жой олиши турган гап.

Ўз навбатида, Донецк «Шахтёри»да тўп сураётган Марлоснинг ҳам ишлари чаккимас. Бразилиялик украиннинг ҳисобида 30та гол бор, уларнинг аксариятини «кончилар» сафида урди - 29та (1таси Украина термасида). Унда ҳам футбол тарихида қолиш учун ажойиб имконият бор. Ҳужумкор хавбек Руслан Малиновский 27 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Ажойиб кўрсаткич, чунки бу фаолияти даврида урган голларининг (51) ярмидан кўпи деганидир. Руслан «Генк» либосида 19та, Украина термасида 5та ва Бергамо «Аталанта»сида 3та тўп киритди. «Шахтёр»нинг яна бир бразилиялик футболчиси Тайсоннинг ишлари ҳам ёмон эмас, асосийси, у барқарорлик ва сермаҳсулликка эришмоқда. Тайсон 18 марта рақиблар дарвозабонларини ранжитди, энди унинг тўпурарлар рамзий клубидаги голлари сони 69тани ташкил этмоқда. Туркиянинг «Қайсариспор» жамоасида тўп сураётган 30 ёшли форвард Артём Кравец Тайсондан учта кам гол урди. Айни пайт бу футболчининг ҳисобида 73та гол бор. Шунингдек, Болтиқбўйи давлатига йўл олган Роман Дебелкони ҳам унутмаслик керак. Ғарбий Украина футболи тарбияланувчисининг ҳисобида 52та гол бор.

Украина чемпионатида тўпурарлик салоҳиятини намойиш этганлардан яна бири Александр Ковпак гол уришда қийналди - сўнгги икки йиллик даврда ҳисобига атиги 3та тўп ёздириб қўйди (фаолиятида жами 92та гол урган). Кўп йиллик тажрибага эга Алексей Гай Донецкнинг «Олимпик» клуби мухлисларини 4та гол билан хурсанд қилди. Мавсум-2018да Латвиянинг «Вентспилс» клуби вакили Алексей Антонов рақиблари дарвозасини 3 марта ишғол қилди. Белоруссиянинг «Витебск» жамоаси шарафини ҳимоя қилган Максим Фешук учта расмий турнирда битта гол урди, холос.

Табиийки, кейинги захира - Клуб умидлари тоифасига кирувчи футболчиларни ҳам кузатиб борамиз. Бу ерда Грузия чемпионатидаги форвардларнинг имкониятлари ёмон кўринмаяпти. «Телави» клуби аъзоси Ярослав Квасовда 43та, «Дила» (Гори)даги Николай Ковталюк 36та гол билан шундай эътирофга сазовор бўлиб турибдилар. 33 ёшли Владимир Приёмов ҳамда Олма-Отанинг «Қайрат» клубида тўп сураётган афроукраиналик Эсеола Адеринсоланинг ҳисобларида 43тадан гол бор. Италия чемпионати вакили бўлган «Лечче» сафида ўйнаётган Евгений Шахов эса роппа-роса 40та тўп киритди.

Номзодлар сафини тарк этганлар

Ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш Олександр Пишур 96та голли кўрсаткичда тўхтаб қолди. Унинг «иккинчи қават»дан урган голларини нафақат украиналик, балки ўзбекистонлик ишқибозлар ҳам унутмайдилар. Саша энг муваффақиятли мавсумларидан бирини айнан Ўзбекистонда ўтказган, 2013 йили мамлакат чемпионлигини қўлга киритди, кубок соҳибига айланди, 2014 йилда Суперкубокда зафар қучди ва чемпионатнинг энг яхши тўпурари номига сазовор бўлди. Қизиғи, айнан Ўзбекистон чемпионатида Пишур фаолиятидаги юқори савиядаги энг сермаҳсул иштирокни амалга оширди - рамзий клуб рейтингидаги 96та голидан 41таси айнан серқуёш юртдага фаолиятига тўғри келади. Ваҳоланки, у Украина, Беларусь, Словакия ва Қозоғистон чемпионатларида ҳам тўп сурган. Номзодлар сафини тарк этганлар орасида Алексей Гай билан бир қаторда Украина ёшлар термасининг бугунги кундаги бош мураббийи Руслан Ротань ҳам бор. Ёшларга устозлик қилаётган собиқ футболчи фаолиятини 58та гол билан якунлади. Украина термасида ўйинлар борасида эса у кучли учликка киради. Бу борада ундан олдинда фақат Анатолий Тимошук (144та ўйин) ҳамда Андрей Шевченко (111) бор, холос. Руслан жами 100 марта «сариқ-кўклар» бош жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

ОЛЕГ БЛОХИН НОМИДАГИ ТЎПУРАРЛАР РАМЗИЙ КЛУБИ

2019 йил 21 декабрь ҳолатига кўра

Футболчи

Жами

УЧ

УК

ЕК

ТЖ

СЧ

СК

ХС

ХЧ

ХК

1

Андрей ШЕВЧЕНКО

374

83

21

67

48

-

-

-

136

19

2

Олег БЛОХИН

336

-

-

 26

44

211

34

4

14

3

3

Олег ПРОТАСОВ

275

-

-

6

29

125

14

-

88

13

4

Сергей РЕБРОВ

219

123

20

31

15

2

1

-

19

8

5

Андрей ЯРМОЛЕНКО

185

99

19

20

37

-

-

-

8

2

6

Александр ПОНОМАРЁВ

184

-

-

-

-

150

34

-

-

-

7

Евгений СЕЛЕЗНЁВ

176

111

12

14

11

-

-

-

19

9

8

Максим ШАЦКИХ

171

124

24

23

-

-

-

-

-

-

9

Марко ДЕВИЧ

155

90

4

16

7

-

-

-

31

7

10

Андрей ВОРОБЕЙ

152

105

25

13

9

-

-

-

-

-

13

Иван ГЕЦКО

151

67

7

5

1

14

10

-

45

2

14

Игорь НИЧЕНКО

141

24

3

1

-

-

1

-

98

14

15

Сергей АНДРЕЕВ

130

-

-

2

13

82

13

5

15

-

16

Луис АДРИАНО

128

77

19

32

-

-

-

-

-

-

17

Игорь ПЕТРОВ

123

18

4

2

-

52

8

-

28

11

18

Олег САЛЕНКО

120

7

1

7

-

31

17

-

48

9

19-20

Вадим ЕВТУШЕНКО

119

-

-

10

1

59

12

-

30

7

19-20

Артём МИЛЕВСКИЙ

119

57

14

16

8

-

-

-

14

1

21

Александр ПАЛЯНИЦА

115

79

22

4

-

-

1

-

6

3

22-23

Александр ГАЙДАШ

114

96

9

-

-

-

4

-

5

-

22-23

Жуниор МОРАЕС

114

91

6

17

-

-

-

-

-

-

24

Александр ГЛАДКИЙ

113

84

17

8

1

-

-

-

-

3

25

Геннадий ЛИТОВЧЕНКО

112

1

-

11

15

56

11

-

12

6

26

Олег ГУСЕВ

111

59

17

22

13

-

-

-

-

-

27

Виталий СТАРУХИН

110

-

-

3

-

84

23

-

-

-

28-29

Виктор КОЛОТОВ

108

-

-

8

22

62

13

3

-

-

28-29

Виктор ЛЕОНЕНКО

108

67

12

9

6

9

-

-

5

-

30

Руслан ЛЮБАРСКИЙ

107

4

3

7

-

-

-

-

79

14

31-33

Леонид БУРЯК

106

-

-

14

11

63

16

2

-

-

31-33

Николай КУДРИЦКИЙ

106

-

-

2

-

29

12

-

51

12

31-33

Сергей МИЗИН

106

90

14

2

-

-

-

-

-

-

34-35

Михаил СОКОЛОВСКИЙ

105

-

-

5

-

87

13

-

-

 

34-35

Виктор ГРАЧЁВ

105

-

3

5

1

66

11

-

19

-

36-37

Александр ЗАВАРОВ

104

-

-

8

6

56

10

-

17

7

36-37

Тимерлан ГУСЕЙНОВ

104

85

8

2

8

1

-

-

-

-

38

Александр КОСИРИН

103

84

13

2

-

-

-

-

4

-

39

Олег ЯШУК

102

10

-

4

-

-

-

-

79

9

40

Сергей НАЗАРЕНКО

100

73

7

8

12

-

-

-

-

-

 

Олега Блохин номидаги клубга киришга номзодлар

Футболчи

Жами

УЧ

УК

ЕК

ТЖ

ХЧ

ХК

1-2

Александр КОВПАК

92

74

14

1

-

-

-

1-2

Евгений КОНОПЛЯНКА

92

37

2

16

21

10

6

3

МАРЛОС

78

59

7

11

1

-

-

4

Алексей АНТОНОВ

76

47

1

6

-

19

3

5

Артем КРАВЕЦ

73

35

6

4

8

15

5

6

ТАЙСОН

69

45

7

17

-

-

-

7

Виктор ЦИГАНКОВ

54

41

2

8

3

-

-

8

Роман ДЕБЕЛКО

52

7

-

4

-

35

6

9

Руслан МАЛИНОВСКИЙ

51

7

-

11

5

25

3

10

Роман ЯРЕМЧУК

50

5

2

8

5

27

3

 Изоҳ: УЧ - Украина чемпионати; УК - Украина кубоги ва Суперкубоги; ЕК - еврокубоклар; ТЖ - Собиқ иттифоқ|Украина чемпионати; СЧ - Собиқ иттифоқ чемпионати; СК - Собиқ иттифоқ кубоги (Мавсум кубоги ва Собиқ иттифоқ ФФ кубоги); ХС - Собиқ иттифоқ халқлари спартакиадаси (1979 йил); ХЧ - хорижий чемпионатлар; ХК - хорижий кубоклар.

Виктор ХОХЛЮК


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz