Қайднома

Қидирув

Артета: «Футболчилар курашишди, улар билан фахрлансам бўлаверади»

Артета: «Футболчилар курашишди, улар билан фахрлансам бўлаверади»

  02.01.2020 11:26
  0
  325
Артета: «Футболчилар курашишди, улар билан фахрлансам бўлаверади»

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета АПЛ 21-тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед» устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақидаги фикрларини билан ўртоқлашди.

«Ҳозир ичимдан кечаётган ҳиссиётларим шунчаки, ажойиб. Жуда ҳам бахтлиман, чунки футболчилар бугун курашишди. Бугун улар билан фахрлансанг арзийди.

Биринчи бўлимни иккинчисига нисбатан яхшироқ ўтказдик. Режаларимиз деярли тўлиқ амалга ошди. Танаффусдан кейин эса жисмоний томонлама пасашийга дуч келдик. Аммо юқори даражадаги иштиёқни туширмадик.

Ўйинимиз яхшиланиб бормоқда. Бугун ғалаба қозонишни жуда истагандик ва буни амалга оширдик», – дейди Артета.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz